Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.Назарбеков устоз санъаткорни самимий қутлаб, ўзбек миллий қўшиқчилик санъати ривожига қўшган ҳиссаси ва уни тарғиб қилишдаги хизматларини алоҳида эътироф этди.

Маданият вазирлигида Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Хайрулла Лутфуллаевнинг 75 йиллик таваллуд айёми муносабати билан қутлов маросими бўлиб ўтди.

photo_2020-10-26_19-26-25.jpg

Дарҳақиқат, Х.Лутфуллаев Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоева раҳбарлигидаги “Баҳор” ансамбли билан 30 йил давомида дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида ижодий сафарда бўлиб, ўзбек санъатини тарғиб қилиш, миллий-мумтоз қўшиқчилик йўналишини ривожлантириш, уни янги ижролар билан бойитиш борасида самарали фаолият олиб бормоқда. Хайрулла Лутфуллаев кўп йиллар давомида юртимиз бўйлаб ўз овози ва сози билан халқимизга сидқидилдан хизмат қилиб, концерт дастурлари орқали мухлислар эътиборини қозонган санъаткордир.

- Сизнинг бу хизматларингиз давлатимиз томонидан юксак эътироф этилиб, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон халқ артисти”, “Қорақалпоғистон халқ артисти” унвонлари билан тақдирланди,- деди маданият вазири О.Назарбеков. - Шунингдек, сўнгги йилларда “Меҳнат шуҳрати” ордени ҳамда 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонига муносиб топилганингиз ижодий меҳнатингизнинг ниҳоятда қадрли эканлигидан далолатдир. Маданият ва санъатимизни ривожлантириш йўлидаги жўшқин ижодий изланишларингиз ҳамиша мана шундай юксак эътирофларга сазовор бўлаверсин!

photo_2020-10-26_19-25-46.jpg

Шунингдек, “Баҳор” давлат рақс ансамблининг бадиий раҳбари Зиёда Мадраҳимова, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева сўзга чиқиб Хайрулла Лутфуллаевни самимий табрикладилар.

Санъаткорнинг 300 га яқин қўшиқлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фондидан жой олган. Улар шунингдек, бугунги кунга қадар телеканаллар орқали ҳам намойиш этиб келинаяпти. Устоз санъаткор сўнгги 20 йилга яқин вақт давомида ижод қилиш билан бир қаторда қўшиқчилик санъатимизга меҳр қўйган ёш авлодга устоз-шогирд анъаналари асосида санъат сирларини ўргатиб келмоқда. Соҳада илмий фаолият билан ҳам шуғулланиб, бир қатор китоблар ёзган. Ҳозирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Миллий қўшиқчилик” кафедрасида талабаларга мумтоз лирик қўшиқчилик йўлларидан сабоқ бериб келмоқда.

Тадбир ғоят файзли руҳда ўтди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устоз санъаткорга эҳтиром
Жамият
21:12 / 26:10:2020