Бугунги кунда республикамизда 30дан ортиқ мономарказларда фуқароларимизга 70дан ортиқ касб-ҳунар сирлари ўргатиб келинмоқда. Биргина Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида халқ хўжалиги учун долзарб бўлган 40 яқин замонавий касблар ўргатилади ва уларга 80 нафардан ортиқ устозлар эгаллаган ҳунарини баҳам кўради.

Ҳунар ўргатишда ҳар бир маҳоратли устознинг ўз ўрни, ўз услуби бор. Фуқароларимизнинг жамият ҳаётида фаол иштирок этишлари, ўз даромадларини шакллантириб, келгусида мустақил фаолият юритишлари, касб-ҳунарга эга бўлишлари учун  бу ерда устозлар бор билим ва тажрибаларини ишга соладилар. Албатта уларнинг эзгу саъй-ҳаракатлари ҳар қанча эътибору-эътирофга лойиқ.  

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни барча жойларда бўлгани каби мономарказда ҳам кенг нишонланди. Устозларнинг меҳнати шарафланди, уларнинг шаънига дилдан илиқ тилаклар билдирилди. Айниқса, сана муносабати билан байрам ҳароратини оширган Қуролли кучлар марказий ашула ва рақс ансанбли ижросидаги жўшқин куй-қўшиқлар барчага унутилмас таъсуротларни  қолдирди.  

Айтиш керакки, бу даргоҳдан иш берувчиларнинг кети узилмайди. Сабаби мана беш йилдирки малакали ва маҳоратли кадрлар тайёрлаш жараёни тизимли йўлга қўйилган. Ўз навбатида устозларнинг сидқидилдан қилган меҳнати ва берган сабоқлари натижасида бу даргоҳга келган инсон борки жамиятда тезда ўз ўрнини топяпти.  Байрам муборак азиз устозлар!

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ie5E4iwPr2w?si=AS84ZG-MXWjCjAdO" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устоз берган ҳар сабоқнинг ўз ўрни бор (+видео)