Устама пулларини ундириш учун адлия аралашди
Навоий вилояти Конимех туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари бир неча ойдан буён ололмаётган йўл транспорт, тушлик овқатланиш харажатлари ва устама ҳақларини ундиришда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан йўл транспорти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари ҳамда ходимларнинг тушлик харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўловлар амалга оширилиши белгиланган.
Адлия бўлими аралашуви билан туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида фаолият юритаётган ходимларга жами 306 миллион 238 минг 234 сўмлик пул маблағлари ундириб берилди.
А.Бўриев, ЎзА