Усмон Абдурасулов Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра, Абдурасулов Усмон Рустамович Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари – Раиснинг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Усмон Абдурасулов Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетининг 2013 йил бакалавр, 2015 йил магистратура босқичини тамомлаган.
У.Абдурасулов меҳнат фаолияти давомида “Sport” телеканалида “Мухлис минбари” ток-шоуси муаллифи ва бошловчиси, “Миллий тикланиш” ижтимоий-сиёсий газетаси мухбири ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими етакчи мутахассиси бўлиб ишлаган.