Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Ушот” туризм қишлоғининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда республика Туризм қўмитаси раисининг ўринбосари Сардор Ниязов, Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров, туризм соҳаси вакиллари, маҳаллий аҳоли ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоятда туризмни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, туризм қишлоқларининг иқтисодий ва маданий аҳамияти, чекка ҳудудларда хизматлар соҳасини диверсификация қилиш ва шу орқали ёшлар, хотин-қизларнинг муқим бандлигини таъминлашга эришиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.

Тадбирда Республика Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси масъуллари томонидан Жондор тумани ҳокимига Ушот қишлоғига “туризм қишлоғи” мақоми берилгани тўғрисидаги сертификат тантанали равишда тақдим этилди.

Шунингдек, “Ушот” туризм қишлоғида янги ташкил этилган туристик манзиллар билан таништириш мақсадида иштирокчилар учун инфотур ташкил этилди. Меҳмонлар қишлоқдаги меҳмон уйлари, ҳунармандчилик устахоналари, миллий нон маданияти хонадони, бошқа туристик имкониятлар билан яқиндан танишди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ушот “туризм қишлоғи”га айланди