Иккинчи жаҳон урушида Хоразм вилоятидан 67 минг 300 нафар киши қатнашган.

Улардан 21 минг 351 нафари эсон-омон она юртга қайтган. Афсуски, 31минг 445 нафар жасур йигитлар қаҳрамонларча ҳалок бўлган, 7 минг нафардан зиёди бедарак йўқолган. Тўрт мучаси соғлом 13 минг 211 нафар Хоразмнинг паҳлавон ўғлонлари шафқатсиз урушдан уйига ногирон бўлиб қайтган. Бугунги кунда уларнинг 4 нафари ҳаёт.

Гурлан туманининг Миробод маҳалласида яшовчи Бобожон ота Мадаминов 105 ёшда. Ёмон кўздан асрасин, ҳали тетик ва бардам. Бобожон ота гарчи бир асрдан зиёд умр кўраётган бўлсада кексаликни тан олмайди. Яъни ҳаётга иштиёқи баланд. Отахоннинг маъноли сўзлари ёшлар тарбиясида ўрнак бўлмоқда. Уруш жангоҳларида она ватанга фидойилик билан ўзини кўрсатган Бобожон отанинг кўксини орден, медаллар безаган. 

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов отахон ҳузурида бўлиб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан унинг номига шахсан йўлланган табрикни ўқиб эшиттирди. “Иккинчи жаҳон урушида ғалабининг 80 йиллиги" эсталик юбелей медалини ҳамда 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширди. Бундан хурсанд бўлган Бобожон ота қўлларни дуога очиб, юртимизга тинчлик, хотиржамлик тилади.

– Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, – дейди уруш ва меҳнат фахрийси Бобожон ота Мадаминов. – Биз уруш азобидан ташқари ҳаётнинг ҳам турли заҳматларини чекдик. Бироқ ҳозир қилган меҳнатларимизнинг роҳатини кўрмоқдамиз. Инсон бахтли ҳаёт кечириши учун, энг аввало, юрт тинч бўлиши лозим. Инсон қадри улуғланган замонларга етиб келганимга минг шукрлар айтаман. Бу кунларни орзу қилган, бироқ етаолмаганлар қанча. Бизга шундай эҳтиром кўрсатиб, эъзозлаётган Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. 

Қўшкўпирлик Вапо ота Искандаровга ҳам алоҳида хурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Байрам муносабати билан унга аталган Президент табриги ўқиб эшиттирилди. Эсталик юбелей медали, совғалар ҳамда пул мукофоти топширилди. Хонадонига меҳмон бўлганлар отахоннинг эл- юрт, Ватан учун қилган меҳнатларини алоҳида эътироф этди. Ёшларга намуна қилиб кўрсатилди. 

– Мен урушга отланганимда ёшгина бола эдим. – дейди уруш ва меҳнат фахрийси Вапо Искандаров. – Ота-онам, яқинларим, дўстларим, энг асосийси, жонажон юртим қадрини фронтда англаб етдим. Урушдан қайтгач умримни уларнинг хизматига бағишладим. Адашмаган эканман. Ватаним, халқим олдида қилган кичик хизматларимни юксак баҳолаб, менга ҳар доим совғалар, турли мукофотларни раво кўришади. Мен бундан жуда хурсанд бўламан. Аллоҳим юртимизга бахт ато этсин. 

Бугун Янгариқ тумани Қўриқтом маҳалласида умргузаронлик қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 100 ёшдан ошган Аминбой ота Матниёзов оддий, камтар, очиқкўнгил инсон.Ёшлигида оғир дамларни бошидан кечирган Аминбой ота уруш тугагач, юртимизга қайтиб, оилали бўлди ва бахтли ҳаёт кечирди. Узоқ йиллар агрономлик қилиб, ер билан тиллашган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бугунги кунда вилоятимизда кексалик гаштини сураётган бешнафар қуролдош дўстлари қатори давлатимиз ғамхўрлиги туфайли янада узоқ умр кўриш истаги билан яшамоқда. Байрам муносабати билан ўзига кўрсатилган ҳурмат ва эътибордан у жуда мамнун бўлди.

Ҳазорасп туманининг Карвак қишлоғи Шовот маҳалласида яшовчи Бекжон ота бу йил 103 ёшга тўлди. Маҳалла аҳлининг ардоғидаги отохон доимо ёшларга ватанпарварликни тарғиб қилади.

Юз ёш билан юзлашиб, ҳаётнинг барча аччиқ-чучугини тотган бу табаррук нуронийлар бундай эътибор учун ҳурматли Президентимизга самимий миннатдорчилик билдириб, юртимиз тинчлигини тилаб дуога қўл очдилар. 

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уруш қатнашчиларига Президент табриги етказилди