Уруш фахрийсига Президент табриги етказилди
Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондони полковник Журъат Якубов ва Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти раиси ўринбосари полковник Нурмуҳаммад Мулабаев бошчилигидаги бир гуруҳ мутасадди шахслар пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани Қодиров кўчасида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Евдокия Нестерова ҳолидан хабар олди.
Учрашувда дастлаб Ж.Якубов давлатимиз раҳбарининг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан уруш фахрийларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Сўнг президент фармонига мувофиқ 97 ёшли фахрий онахонга 12 миллион сўм миқдордаги пул мукофоти ҳамда Қўмондонлик ва «Ватанпарвар» ташкилотининг совғалари тантанали равишда топширилди.
Учрашув давомида, айниқса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ҳарбий солист подполковник Марат Ҳакимовнинг уруш даврига оид қўшиқларининг куйлаши даврага ўзгача файз бағишлади.
Шунингдек, меҳмонлар сафида келган шифокорлар Евдокия Нестеровани қисқа тиббий кўрикдан ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи
«Ватанпарвар» ташкилоти Матбуот хизмати