Уруш фахрийси уйида овоз берди
Бугун ўтказилаётган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида юрт эртасига бефарқ бўлмаган барча сайловчилар иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз бермоқда.
Самарқанд вилоятидаги сайлов участкаларига кун давомида нуронийлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳам келиб сайловда қатнашмоқда. Айрим беморлар ва кексалар эса хонадонида туриб, ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланмоқда.
Жумладан, Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Раҳмат Қобилов ва Раим Юсупов хонадонларига 401 ва 404-участка сайлов комиссиялари аъзолари бориб, уларга уйда туриб овоз беришларига имконият яратишди.

– Шу пайтгача ўзим сайлов участкасига бориб, овоз берардим. Энди эса юришим қийин, шунинг учун комиссия аъзоларини уйимга таклиф қилдим – дейди Раҳмат Қобилов. – Юрт раҳбари сайлашга ҳеч ким бефарқ бўлмаслиги керак.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА