Бу ҳудуд Қуръони каримда зикр этилган йигирма беш пайғамбардан бири Зул-Кифл дафн этилган мақбара мавжудлиги билан маълуму машҳур.

Ангор туманидаги таълим муассасаларида аъло баҳоларга ўқиётган фаол ёшлар учун мамлакатимизни қўшни Афғонистон билан ажратиб турадиган Амударё ўртасида жойлашган Пайғамбар оролига инфотур ташкил этилди.

Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг Ангор тумани ёшлари билан учрашувида билдирилган таклифлар доирасида уюштирилган тадбирда тумандаги коллеж ва умумтаълим мактабларининг иқтидорли, энг фаол ўқувчилари, вилоят ва Ангор тумани ҳокимлиги мутасаддилари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги масъул ходимлари иштирок этди.

photo5318983213168832045.jpg

Бир замонлар сокин Амударё ўртасида пайдо бўлган табиат мўъжизасининг ҳудуди 4 минг гектар. Унинг 970 гектари ўрмонзор, қолган қисми жийда, теракжийда ва терак аралаш тўқайзорлардан иборат. Бу ерда турли ёввойи ҳайвонлар эмин-эркин яшайди.

Чегарачилар катерларида мавжланиб оқаётган оби-ҳаётни сузиб ўтган ёш сайёҳларни дарёнинг нариги қирғоғидаги оролнинг ўзига хос табиати ва муқаддас зиёратгоҳи мафтун этди. Уларга мутахассислар Пайғамбар ороли номи билан дунёга танилган ҳудуднинг тарихи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳақида қизиқарли маълумотларни сўзлаб берди.

photo5318983213168832043.jpg

ХVII асрда яшаган балхлик таниқли қомусий олим Маҳмуд ибн Валий "Сирлар денгизи" асарида Зул-Кифл алайҳиссалом мақбараси қад ростлаб турган Пайғамбар ороли Ҳаким Термизий билан Ҳизр алайҳиссаломнинг учрашув жойи бўлганини ёзиб қолдирган.

photo5318983213168832046.jpg

Зул-Кифл милоддан аввалги VI –VII асрларда яшаган тарихий шахс бўлиб, унга қавмини муҳтожликдан асраб, одил ҳакам бўлиш кафолати берилган. Ул зот бу вазифани жуда чиройли қилиб уддалаган.

Фаол ўқувчи-ёшлар сарҳадларимиз посбонлари ҳамрохлигида ушбу мақбарани зиёрат қилди. Ҳудуднинг табиати билан танишди.

photo5316663535692000560.jpg

– Вилоят ҳокимидан юртимиздаги оролни ўз кўзимиз билан кўриб, бу ердаги мақбарани зиёрат қилиш истагини билдирганимизнинг сабаблари бор, – дейди Ангор туманидаги 4-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Машҳура Раҳматуллаева. – Амударёни ҳам, Пайғамбар ороли ва бу жойга улуғ зотнинг дафн этилганини ҳам эшитганмиз. Лекин кўрганимиз йўқ эди. Бу аъло баҳоларга ўқиётганимиз учун бизга бир умрга татигулик совға бўлди. Катер билан дарёда мириқиб суздик. Оролни томоша қилиб, Зул-Кифл пайғамбар мақбарасида зиёрат амалларини бажардик. Келажакда устозларимдек ўқитувчи бўлмоқчиман. Мактабга боргач, тенгдошларимга таассуротларимни фахр билан сўзлаб бераман.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи З.Алимардонованинг айтишича, Зул-Кифл (алайҳиссалом) қабри устидаги мақбара ва масжиднинг қурилган йиллари аниқ эмас. Уларнинг XI-XII асрларга оидлиги, Маҳмуд Ғазнавий ва унинг авлодлари ҳукмронлиги даврида қурилгани маьлум, холос.

photo5318983213168832047.jpg

Мақбара кичик ансамбль шаклида бўлиб, гумбазли катта масжид, жанубдан туташган сағанали хилхона, ғарб томондан бириктирилган икки хонадан иборат. Масжид мураббаъ тарҳли, олди пештоқли, безаги ғишт чоргул ва арча тарзида терилган бўлиб, меҳробига ганч гириҳ нақш ишланган.

Ўтган асрнинг 70 йилларида қўриқхонага айлантирилган оролда турфа ўсимликлари сероб тўқайзор ва ноёб Бухоро буғуси муҳофаза қилинади.

photo5318983213168832044.jpg

Мароқли саёҳат иштирокчилари оролда чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаётган ҳарбийлар билан ҳам учрашди. Тадбирда чегарачилар мўъжизаларга бой орол ва бу ердаги хизматлари ҳақида қизиқарли воқеаларни сўзлаб берди. Истеъдодли, фаол ўғил-қизлар юртимизнинг бир бўлаги бўлган осуда гўшада олган таассуротларини чегарачи акалари билан баҳам кўрди. Ватан ҳимоячилари учун яратилган замонавий шароитлар билан танишди. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоир Менгнор Алламуродов ва истеьдодли ўқувчилар Ватан, тинчлик, жасорат, садоқат каби мавзулар мадҳ этилган шеърлари билан барчани хушнуд этди.

– Бу йил мактабни тугатаман, – дейди Ангор туманидаги 29-умумтаълим мактаби ўқувчиси Мададбек Қувонов. – Келажакда ҳарбий либос кийиб, Ватанимизни қўриқлаш учун аъло баҳоларга ўқияпман. Жисмонан тобланаяпман. Бугунги саёҳатимиз унутилмас лаҳзаларга бой бўлганидан қувончим чексиз. Орол ҳақиқатан ҳам мафтункор жой экан. Бу ерда айниқса тинч, обод турмушимиз қўриқчилари билан дилдан суҳбат қурганимиз, ҳаёти билан яқиндан танишганимиз орзуларимни янада қатъийлаштирди. Катта бўлсам албатта, осуда, гўзал ва тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган Ватанимиз сарҳадларини ишончли ҳимоя қиламан.

photo5318983213168832048.jpg

Учрашув якунида Ангор тумани ҳокимлиги мард, жасур чегарачиларга телевизор, ўқувчиларга турфа китоблар, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси "Сурхондарё" номли ўзбек, рус ва инглиз тилидаги безакли журналларни совға қилди.

Қизиқарли лаҳзаларга бой бўлган инфотур барчада ўзгача таассурот қолдирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуръони каримда зикр этилган йигирма беш пайғамбардан бирининг мақбараси Сурхондарё​да! Сиз бу ҳақда биласизми?