Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги «Қурол тўғрисида»ги қонуни ва Президентимизнинг жорий йил 8 апрелдаги фармони талаблари асосида мамлакатимиз ҳудудида фуқаролар томонидан қурол ва унинг ўқ дориларини сақлаш қоидаларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган шартли номланган «Қурол» махсус профилактика тадбири ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – фуқароларимиз томонидан шахсий қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва фойдаланиш тартибларига риоя этилишини текшириш, ишончли сақланишига тўсқинлик қилувчи ҳолатларнинг бартараф этилишини таъминлаш, жиноят ва бахтсиз ҳодисаларнинг юзага келишига замин яратувчи омилларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган мақсадли тадбирларни ўтказиш ҳамда аниқланган камчиликлар бўйича ўз вақтида белгиланган чора-тадбирларни кўришдан иборат.

photo_2020-07-09_12-07-03 (2).jpg

Сирдарё вилоятида рўйхатга олинган 1 минг 197 нафар шахсий қурол эгаларини текшириш учун шу кунга қадар жами 702 нафар ички ишлар ҳамда 11 нафар «Овчилик жамияти» ходимлари жалб этилди. Шундан, 1 минг 86 нафар шахсий қурол эгалари текширилиб чиқилди ва улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, тилхатлар олинди.

Текширув натижалари бўйича 59 та қоидабузарлик аниқланди. Шундан 8 та ҳолатда овчилик билетларининг ҳамда 35 та ҳолатда қурол сақлаш ва олиб юриш рухсатномасининг амал қилиш муддатлари ўтиб кетганлиги ва 16 та ҳолатда қурол ва ўқ дориларни сақлаш қоидалари бузилганлиги, 2 та ҳолатда сейф (метал қути) қониқарсиз аҳволда, яъни носозлиги ҳамда 14 та ҳолатда қурол ва унинг ўқ дориларини бирга сақлаш ҳолатлари аниқланиб, 1 нафар қурол эгасининг қуроли аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинчалик ИИБга сақлаш учун олиб қўйилди. 27 нафар шахсий қурол эгалари МЖтКнинг 221-моддаси бўйича жавобгарликка тортилди.

photo_2020-07-09_12-07-03.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурол эгалари жаримага тортилди
Фото
12:00 / 09:07:2020