Қурилиш соҳасида коррупцияга чек қўйилади
Маълумки, 2021 йилнинг январь ойидан республика миқёсида "Шаффоф қурилиш" электрон тизимини тўлиқ ишга туриши борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Қурилишда сифат таъминланиши нималарга боғлиқ? Соҳадаги коррупцияни олдини олишда айнан қайси жиҳатларга эътибор бериш лозим?
Шу ва шу каби саволларнинг жавоби битта. Соҳани тўлиқ рақамлаштириш! Президентимизнинг мазкур йўналишдаги ишларни жадаллаштириш борасидаги топшириқлари ижросини таъминлаш борасида самарали ишлар ташкил этилмоқда.
Қурилиш вазирлигида Ҳисоб палатаси вакиллари иштирокида ўтказилган "Вазирлик тизимида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган "Йўл харитаси"мавзусида"ги тадбирда ҳам айни йўналишдаги долзарб вазифаларнинг бажарилиши хусусида сўз борди.
Маълумки, 2021 йилнинг январь ойидан республика миқёсида "Шаффоф қурилиш" электрон тизимини тўлиқ ишга туриши борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Жорий йилнинг август ойидан "Шаффоф қурилиш" Миллий ахборот тизимидаги "Қурилишдаги назорат" қуйи тизими Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тест тариқасида ишга туширилгани қайд этилиб, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш, энг чекка ҳудудларгача жиддий эътибор қаратган ҳолда, соҳани рақамлаштириш орқали коррупция омилларини бартараф этиш зарурлиги қайд этилди.
Ҳисоб палатаси вакили томонидан вазирлик ҳузуридаги Қурилишда назорат инспекциясида комплекс-назорат тизими ташкил этилгани ижобий баҳоланиб, мазкур йўналишдаги фаолиятни вазирлик тизимида ҳам йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Тадбирда, шунингдек "Коррупциясиз соҳа" дастури доирасидаги топшириқлар ижросини таъминлашда ечимини кутаётган айрим муаммолар мавжудлиги айтилиб, уларни бартараф этиш борасидаги таклифлар билдирилди.
Маълумот ўрнида: "Шаффоф қурилиш" ахборот тизимини йўлга қўйиш мақсадида вазирлик қошида Қурилиш соҳасида АКТни ривожлантириш маркази ташкил этилган бўлиб, бу борадаги ишлар бугун авж паллада.
Мазкур ахборот тизимида қурилиш ишлари сифати назорати, инвестиция дастуридаги объектлар мониторинги, лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишнинг электрон тизими, пудрат ва лойиҳа ташкилотларининг электрон рейтинги кабилар жамланган.
Бунда, аввало, инсон омили чекланади, қолаверса барча ҳужжат ва маълумотлар ягона базада сақланиши натижасида соҳада шаффофлик таъминланиб, коррупциянинг олди олинади.
