Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси Қутлимурат Бабашев ЎзА мухбирига маълумот берди:

Мамлакатимизда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шаҳар ва кишлоқларимизнинг меъморий қиёфасини лойиҳалаштиришда инновацион ёндашувлар ва қурилиш сифатини таҳлил қилиш, “ақлли шаҳар” концепциясини жорий этиш борасида мутахассислар томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

– Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг негизини унинг ҳуқуқий асослари ташкил этади, – деди Қ.Бабашев. – Мамлакатимизда шаҳарсозлик соҳаси 100 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлар билан тартибга солинмоқда. – Мазкур йўналишдаги асосий ҳужжат – Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси бўлиб, унда соҳани тартибга солиш бўйича зарур норма ва тушунчалар берилган. Қурилиш ишларини амалга оширишда биринчи навбатда инсон хавфсизлигини таъминлашга алоҳда эътибор қаратилади.

Бироқ соҳада муаммолар ҳам бор. Бугунги кунда амалдаги 337 та шаҳарсозлик норма ва қоидалари, 128 та давлат стандартлари мавжуд бўлиб, уларнинг кўпи замон талабларига жавоб бермаяпти. Мавжуд 1 минг 200 та шаҳар, аҳоли пунктлари бош режаларининг тахминан 70 фоизини қайта ишлаб чиқиш зарур. Айни пайтда қурилаш соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш эса 30-40 фоизни ташкил этмоқда. Қуририш объектларида ишлаётганларнинг 80 фоизидан ортиғи қурувчи эмас.

Сифатни бошқариш тизимида халқаро тан олинган усуллар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, биринчи галда соҳага малакали мутахассисларни жалб қилиш зарур. Кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, бўлажак мутахассисларни малакасини ошириш керак. Шунингдек, сифатли қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда табиий шароитни ҳисобга олиш, синов-лабораторияларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўриш лозим. Муҳими, лойиҳалаш-қурилиш ишлари жараёнида юқори аниқликни таъминлаш бугунги куннинг асосий талабларидан биридир.

Шуларни инобатга олиб мавжуд муаммоларни бартараф этиш, соҳага оид таклифларни ўрганиб чиқиш борасида тизимли ишларни олиб бормоқдамиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш объектларида ишлаётганларнинг кўпчилиги қурувчи эмас