Самарқанд археология институти мутахассиси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Алишер Сандибоев Ургут туманида топилган қадимий ибодатхона ва унинг ноёб деворий суратлари ҳақида батафсил маълумот берди.

2022 йилдан буён Самарқанд археология институти Ургут тумани Жўраптепа қишлоғи ёнидаги Қўрғонтепа ёдгорлигида археологик тадқиқотлар олиб бормоқда. Яқинда мазкур тадқиқотлар давомида Сўғд маданиятига оид ибодатхона топилди.

Алишер Сандибоевнинг айтишича, ибодатхона илк ўрта асрларга тегишли бўлиб, унинг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклда ва деворлари диний мавзудаги суратлар билан безатилган.

“Ибодатхона деворларининг сақланиб қолган баландлиги 3 метрни ташкил этади ва унда 5 та эшик мавжуд. Деворларда юзи овалсимон ва қулоқлари зебу-зийнатларга бой маъбуданинг тасвирлари сақланиб қолган. Бу тасвирларда қанотли, устки қуббаси ярим ой шаклида бўлган тож ҳам кўзга ташланади. Шунингдек, ибодатхона деворларидаги сурат парчаларида турли персонаж тасвирлари ҳам учрайди, бу эса ибодатхонада бир нечта илоҳ тасвирланганини кўрсатади.

Ибодатхона деворларида токчалар ҳам мавжуд бўлиб, улардан бирининг ичида лойдан ясалган ҳайкалнинг қўл ва оёқ қисмлари топилган. Археологлар бу ибодатхона VII-VIII асрларда фаолият кўрсатган, лекин 712 йилда араблар Самарқандга юриш қилганида ёқиб юборилганини тахмин қилишмоқда.

Исломгача бўлган даврга тегишли деворий сурат ва ҳайкалтарошлик намуналари Ўзбекистонда бир неча ўн йилликда аниқланмаган эди, шу сабабли Қўрғонтепада топилган бу санъат асарлари катта аҳамиятга эга. Ҳозирда қазув ишлари давом этмоқда, деворий суратларни сақлаш ва нусха кўчириш ишлари олиб борилмоқда”, — дейди у.  

Мутахассиснинг таклифлари

Алишер Сандибоев Ургут туманида Маданий мерос агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасининг Ургут тумани бўлимини ташкил этишни таклиф қилди. Унга кўра, бу таклиф амалга оширилса туман ҳудудидаги 200 дан ортиқ маданий мерос обидаларини ўрганиш ва фотосуратга олиш ишлари осонлашади.

Иккинчи таклиф — туманда музей ташкил этиш. Бу музей осори атиқаларни аҳоли ва хорижликларга таништириш, ҳамда туризмни ривожлантириш учун муҳим. Музейда қадимий Ургут тарихига оид ашёлар сақланиб, илмий ўрганилади ва намойиш этилади. Шу билан бирга, илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштирувчи илмий марказ сифатида ҳам хизмат қилади.

Сандибоевнинг фикрича, музей ташкил этиш учун асослар ва материаллар мавжуд бўлиб, археологик ёдгорликларда топилган ашёлар музей фондини бойитиб боради.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ургутда қадимий Сўғд маданиятига оид ибодатхона ва ноёб деворий суратлар топилди