Аниқроғи, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали энди мустақил олийгоҳга айланди. У Урганч давлат тиббиёт институти деб қайта номланди.

Ҳукуматнинг бу ҳақда “Урганч давлат тиббиёт институти фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.   

Шу ўринда савол туғилиши мумкин. Бу таълим даргоҳи олдин ҳам фаолият олиб борган бўлса, номни ўзгартиришдан нима фойда?   

Асосий фойда институтнинг мустақил бўлганида. Энди бу муассаса ўз йўналишини ўзи белгилайди, янги факультетлар очади, илмий ишларини мустақил олиб боради.   

Умумий гапирмаймиз, бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарорида нима дейилганига эътибор қиламиз. Ҳужжатда институтнинг асосий вазифалари қайд этилган.   

У узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга эътибор қаратади. Илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштиради. Шунингдек, тиббиёт таълими ва илм-фанининг амалиёт билан интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини оширишга алоҳида урғу беради.   

Яна бир муҳим жиҳати, 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб институтда таянч докторантура ва докторантура ташкил этилади.   

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганчда янги тиббиёт институти ташкил этиляпти