8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Урганч шаҳридаги Амир Темур истироҳат боғида “Конституция кўчаси” ташкил этилди.
Тадбир доирасида кўчада махсус маълумот стендлари, кўргазмали материаллар ва интерактив бурчаклар жойлаштирилди.
Шунингдек, ҳарбий тузилмалар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўргазмалар ташкил этилиб, фуқароларга уларнинг фаолияти, хизмат жараёнлари ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
[gallery-26589]
- Конституция ҳар бир давлат тараққиётининг пойдевори бўлган ҳуқуқий, сиёсий ва мафкуравий ҳужжат – мамлакатнинг Асосий қонуни ҳисобланади, —дейди Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Руслан Матназаров. —Мана ўттиз уч йилдирки,Бош қомусимиз мамлакатимизда инсон ва фуқароларининг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, мустақил демократик давлатимиз, эркин жамиятимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.
Мазкур кўча фуқароларни Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган асосий ҳуқуқ ва эркинликлар билан яқиндан таништиришга хизмат қилади.
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов (сурат),
ЎзА мухбирлари