ФОТОРЕПОРТАЖ

Урганч шаҳрида Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида “Энг яхши ёш китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

[gallery-24841]

Танловда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг таркибий тузилмаларида хизмат қилаётган ёш ҳарбий хизматчилар ҳамда ходимлар фаол иштирок этди. Танлов якунига кўра, биринчи ўринга Шаҳодат Ҳусаинова лойиқ кўрилиб танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Кейинги ўринлар Нодир Аҳмедов ва Шоҳруҳ Хушбақовга насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Беҳзодбек САИДОВ(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганчда энг яхши ёш китобхон аниқланди