Урганч тумани 2-МТТдаги ҳолат юзасидан дастлабки ўрганиш бўйича расмий маълумот
Жорий йилнинг 24 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Урганч тумани 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси С.С. ўзи раҳбарлик қиладиган гуруҳ тарбияланувчиларига нисбатан куч ишлатаётгани акс этган видео кенг оммага тарқатилган.

Айни кунда ушбу ҳолат Мактабгача таълим вазирлиги томонидан назоратга олинди. МТТ кузатув камераларидаги мавжуд видеотасвирларни болаларга нисбатан қўлланилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар бўйича далил сифатида тегишли ҳуқуқ тартибот идораларига қонуний чора кўриш учун тақдим этиш мақсадида, видеокузатув камераси хотираси сақланувчи хона муҳрланди.
Ҳолат юзасидан тўла маълумот йиғиш мақсадида 25 октябрь куни соат 16:00да Урганч туманидаги 2-сон боғчада тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари, МТТ Кузатув кенгаши аъзолари, вилоят прокуратураси, касаба уюшмаси, ички ишлар идораси вакиллари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилиши белгиланди. Йиғилиш видеотасвирга олинади.
Ушбу ҳолат бўйича тарбиячига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб Урганч тумани прокуратурасига мурожаат қилинишини билдириб ўтамиз. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва унинг бориши бўйича барча тафсилотлар кенг жамоатчиликка тақдим этилади.
Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати.