Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йил 12-13 декабр кунлари Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Хоразм тарихи ва маданиятини нафақат халқимизга, балки дунёнинг турли бурчакларидан келувчи сайёҳларга намоён этиш учун Урганч шаҳрининг марказий майдонини барпо қилиш бўйича тошириқ берган эди.

«Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси институти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра Урганч шаҳрининг қоқ марказида, Ал-Хоразмий ҳамда Ислом Каримов шоҳ кўчалари кесишмасида 500 метр узунликдаги ерости йўли қурилиб, унинг устига жасорат ва мардлик сиймоси, буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилади.

Икки юз минг кубга яқин тупроқ ишлари амалга оширилишини инобатга олсак, бу катта лойиҳа эканлиги намоён бўлади. Бу ишларга мамлакатимизнинг малакали мутахассислари жалб этилган ҳолда ўзимизда ишлаб чиқарилган мустаҳкам қурилиш материалларидан фойдаланилади. Шунингдек, хорижий мутахассислар ҳам эксперт сифатида таклиф қилиниши мумкин. Лойиҳани жорий йил январ ойида бошлаб августнинг ўрталарида якунлаш режалаштирилган.

Лойиҳани амалга оширишда вилоятнинг иқлим шароити, ерости сувлари сатҳи, воҳанинг ўзига хос миллий шаҳарсозлиги ва орнаментларини акс эттирувчи декаративлар эътиборга олинган.

– Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича консепцияни 2020 йил 26 декабр куни Президентимиз тасдиқлаб, қўшимча топшириқлар ҳам берди, – «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК институти раҳбари Ғолиб Мажидов. – Марказий майдон композициясининг асоси Жалолиддин Мангубердининг 25 метр баландликдаги ҳайкали бўлиб, у атрофдаги мавжуд маъмурий бинолар ва театр биноси билан уйғунлашган ҳолда жойлаштирилади. Шунингдек, Хоразм тарихининг ажралмас қисми бўлган Жалолиддин Мангубердининг ватанпарварлиги ва жасоратига оид битиклар ёзилган тош лавҳлар ўрнатилади. Майдонни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари воҳанинг иқлимини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилган бўлиб, унда кичик меъморий формалар ҳам кўзда тутилган.

Шаҳарнинг транспорт юкламасини енгиллаштириш мақсадида соатига уч ярим минг автомобилни ўтказиш қобилиятига эга туннел қурилади. Таъкидлаш жоиз мамлакатимиз тарихида биринчи марта вилоят марказида ер ости туннели барпо этилади. Туннел узунлиги 500 метрни, шундан ёпиқ қисми 260 метр ва икки томонида 120 метрдан очиқ қисмлари ҳам жой олади. Ерости йўлининг ҳар томони икки қаторли тўртта йўлакдан иборат бўлиб, кенглиги 17 метрдан зиёдроқни, баландлиги эса 5 ярим метрни ташкил қилади. Шунингдек, Ислом Каримов кўчаси кесишмасида пиёдалар учун иккита ер ости йўлакчаси ҳам қурилади.

Урганч марказий майдони лойиҳасига минг томошабинга мўлжалланган концерт зали биноси бунёд этилиши ҳам киритилган. Хоразм воҳаси миллий рақс санъати билан машҳурлигини инобатга олиб, ушбу бинода ёшларга рақс сирларини ўргатишга мослашган заллар ва ўқув хоналари қурилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда марказий майдонда жойлашган Ал-Хоразмий ҳайкали шаҳар марказининг яна бир қисмига, яъни Ислом Каримов ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари оралиғидаги майдонга кўчирилади. Маълумотларга кўра, Ал-Хоразмий ҳайкали ортига олти қаватли маъмурий бино қурилиши режалаштирилган.

Мухтасар айтганда, шаҳар марказида лойиҳалаштирилаётган майдон шаҳарликлар ва меҳмонлар учун энг кўркам, ҳушманзара ва боҳаво маскан бўлади.

Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганч шаҳрида марказий майдон барпо этилади