Хоразм вилояти Урганч шаҳар давлат хизматлари марказида ҳам ID-карталарни расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

Бунгача вилоят аҳолиси ушбу ҳужжатни олиш учун фақатгина ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилишларига тўғри келган.

Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб ID-карта ва хорижга чиқиш паспортини Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам олиш имконияти яратилган эди.

– Хизмат кўрсатиш йўналишларига киритилган бўлса-да, марказда бу хизматни кўрсатиш учун зарур техник асбоб-ускуналар йўқ эди, – дейди Урганч шаҳар ДХМ мутахассиси Фозил Собиров. – Шу ойнинг бошида мазкур техника олиб келиб ўрнатилди. Биринчи марта олийгоҳларга ҳужжат топшираётган мактаб битирувчилари ID-карта олишлари керак бўлади. Бундай ёшлар учун навбатсиз хизмат кўрсатилмоқда. Қайд этиш лозим, 1 ёшгача бўлган, янги туғилган чақалоққа берилган картанинг амал қилиш муддати 2 йил, 1 ёшдан 16 ёшгача бўлган болага бериладиган карта 5 йил, 16 ва ундан катта ёшдаги шахслар учун 10 йил давомида амал қилади.

Марказда фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш ва уларнинг вақтларини олмаслик мақсадида қўшимча хизмат турлари ҳам жорий этилган. Шунингдек, Хизмат кўрсатиш жараёнларида зерикиб қолмасликлари учун кутубхона ва текин вай-фай зоналари ҳам ташкил этилган. Урганчлик Асадулла Раматов ҳам ID-карта олиш учун Давлат хизматлар марказига келди ва унга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатилди.

– Биометрик паспортимни ID-картага алмаштириш мақсадида давлат хизматлари марказига келгандим, – дейди Асадулла Раматов. – Мурожаатимни бир иш кунида кўриб чиқиб, хужжатимни тез фурсатда тайёрлаб беришди. Марказда шунингдек ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ҳудуди ҳам мавжуд экан. Мен бундан фойдаланган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам бошқа хизматларга электрон аризаларимни жўнатдим.

Эндиликда, ID-карта олмоқчи бўлган фуқаролар Хоразм вилоятининг қайси тумани ёки шаҳрида рўйхатда туришидан қатъи назар биометрик паспорти билан ўзига қулай, исталган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига ёки Урганч шаҳар ДХМга мурожаат қилиши мумкин.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Урганч ДХМ ID-карталарни расмийлаштиришни бошлади