Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Оролбўйидаги энг нуфузли олий ўқув юртларидан бири.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда мазкур олий таълим муассасасида талаба-ёшларга яратилган шароитлар, уларни турар жой билан таъминлаш ва бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан оммавий ахборот воситалари вакилларини яқиндан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди. Ушбу тадбирда иштирок этган журналистлар, олий ўқув юртлари матбуот котиблари янги қурилаётган ва фойдаланишга топширилган талабалар турар жойлари,  талабаларнинг дам олиши учун яратилган инфратузилма билан яқиндан танишди.

Тадбирда таъкидланганидек, сўнгги йилларда давлат томонидан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш, уларни сифатли таълим билан бирга, муносиб яшаш жойлари билан таъминлаш йўналишида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бугунги кунда 17 та факультет, 53 та кафедра, 82 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича 27 минг нафардан зиёд талаба, 54 та магистратура мутахассислигида 823 нафар магистрант бор.  

Ўқув юртида фаолият юритаётган жами 1 минг 72 нафар профессор-ўқитувчи сонига нисбатан илмий даражали ўқитувчилар –453 нафар профессор-ўқитувчини, шу жумладан, фан докторлари 52 нафарни, фан номзодлари ва фалсафа докторлари эса 401 нафарни ташкил этади.  

Университетда 9 та ўқув биноси мавжуд бўлиб, уларда ўқув хоналари, лингафон хоналари, ўқув лабораториялари ва компьютер хоналари мавжуд, улар замонавий таълим бериш учун зарур ускуналар билан жиҳозланган, университетнинг барча бинолари интернет тармоғига уланган ва Wi-Fi қурилмалари билан жиҳозланган. Талабаларнинг таълим-тарбияси учун бу ерда 2 та ёпиқ бино, 3 та очиқ спорт майдони, барча шароитларга эга бўлган 9 та талабалар турар жойи мавжуд. Ушбу талабалар турар жойларида 2 минг 700 нафардан ортиқ талаба истиқомат қилмоқда. Ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ ва инглиз тилларидаги 600 мингдан зиёд бадиий ва илмий адабиётларни ўз ичига олган ахборот-ресурс маркази мавжуд. Шунингдек, турли байрам тадбирларини ўтказишга мўлжалланган 400 кишилик маданият саройи ўз фаолиятини олиб бормоқда.

2008 йилдан бошлаб Қорақалпоқ давлат университетининг “Вестник” илмий журнали чоп этиб келинмоқда. Иқтидорли талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Навоий, Беруний, Улуғбек, Ислом Каримов номидаги давлат ва Бердақ номидаги университет стипендиялари ташкил этилган, шунингдек, олимпиада танловларида талабалар фаол иштирок этиб, ўз билимларини намойиш этмоқда. Бундан ташқари, олий ўқув юрти талабалари учун турли фан ва маърифат йўналишларида тўгараклар ва марказлар, талабалар театр студияси, “Ҳурлиман” халқ рақс ансамбли фаолият юритмоқда. Ўқув юрти ҳудудида “Академиклар боғи” барпо этилган.

Олий таълим муассасасида янги ётоқхоналар қурилмоқда, мавжудлари эса капитал таъмирдан чиқарилиб, талабалар учун замонавий яшаш шароитлари яратилмоқда.

Пресс-тур иштирокчиларига университет турар жойларидаги талаба-ёшлар учун яратилган шароитлар, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун ташкил этилган тўгараклар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ушбу тадбир нафақат олий таълим тизимида амалга оширилган ишларга баҳо бериш, балки талаба-ёшларнинг ҳаёти ва таълим сифатидан жамоатчиликни хабардор қилишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университетдаги ислоҳотлар журналистлар нигоҳида