Университетда “Карьера куни – 2022” ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро давлат университети битирувчи талабаларини иш билан таъминлаш, барча курсларда таҳсил олаётган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида “Карьера куни – 2022” бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
[gallery-6216]
Ярмаркада 100 дан зиёд иш берувчи корхона ва ташкилот 500 га яқин бўш иш ўрни билан қатнашди.
Тадбир доирасида ташкилотчилар ва мутахассислар томонидан талабалар билан меҳнат қонунчилиги, уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш борасида суҳбатлар ўтказилди, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарилди.
Ярмаркада вилоятда янги иш ўринлари ташкил этиш, бандликни таъминлаш ва аҳоли даромадларини оширишга доир масалалар бўйича соҳа вакилларининг маърузалари тингланди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат),ЎзА