Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан юртимизда яшаётган миллат ва элатларнинг ўзаро тотувлиги, дўстлиги ва ҳамжиҳатлигига бағишланган катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан ҳамкорликда "Ўзбекистон – кўп миллатли аҳил оила" шиори остида ташкил этилган тадбирда "Нуроний" жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, шунингдек, Нукус шаҳри, Хўжайли, Тахиатош, Нукус, Кегейли туманларидаги маҳаллаларидан еттилик аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар аҳоли ўртасидаги аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳити мустаҳкамлигига тўхталиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб беришди. Улар, айниқса, юртимизда Президентимиз раҳбарлигида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳитини янада кучайтириш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.

Тадбир Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг ўз маданияти, урф-одат ва анъаналарини тарғиб этувчи саҳна чиқишлари билан давом этди. Университетнинг иқтидорли талаба-ёшлари томонидан ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, рус, туркман ва бошқа миллатларга мансуб миллий рақс, куй ва қўшиқлар ижро этилди. Ҳар бир чиқиш томошабинларда ёрқин таассуротлар қолдирди.

Тадбир якунида барча иштирокчилар “Ўзбекистон - кўп миллатли аҳил оила” деган эзгу ғоянинг нақадар чуқур маъно-мазмунга эга эканини яна бир бор ҳис этишди. Чунки юртдошларимиз ўртасидаги дўстлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик бизнинг энг катта бойлигимиздир. Бундай байрамлар эса ана шу бойликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университетда Халқлар дўстлиги байрами ўтказилди