Бугунги кунда таълим - маданиятни шакллантиришда, шахсни ривожлантиришда ва демократик қадриятларни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Таълимга сармоя киритиш мамлакат келажагига сармоя киритиш деган ғояга таянадиган бўлсак. Олий таълимни ривожлантириш нафақат юқори малакали кадрларни шакллантиради, балки ижодий фикрлаш, тадқиқотлар ва янги технологияларни ишлаб чиқишни рағбатлантиради. Ушбу омиллар бугунги кунги қийинчиликларга мослаша оладиган барқарор жамиятни шакллантиришга ёрдам беради.

Янги ўқув йили бошланишидан олдин ижодий жамоамиз билан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бўлдик ва талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдик. Университетида янги ўқув йили бошланиши арафасида талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича кенг қамровли ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда 546 ўринли талабалар турар жойи тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилмоқда, шунингдек, 400 дан ортиқ ижара хонадонлари рўйхати шакллантирилган бўлиб, улар умумий ҳисобда 3 минг нафардан ортиқ талабанинг яшаши учун мўлжалланган.  

Талабалар учун яратилаётган шароитларни янада яхшилаш мақсадида университетда Талабаларга кўмак маркази фаолият олиб бормоқда. Ушбу марказ турар жой масалаларида талабалар ва ота-оналарга маслаҳат бериш, ижара шартномаларини расмийлаштириш бўйича кўмаклашиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда. Шунингдек, турар жой билан боғлиқ масалаларни тизимли равишда ўрганиш ва самарали ечим топиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, у жойларни адолатли тақсимлаш, арзон ва хавфсиз ижара вариантларини тақдим этиш, яшаш шароитларини назорат қилиш каби устувор вазифаларни босқичма-босқич амалга оширмоқда. Университет раҳбарияти талабалар турар жойи ва ижарага оид муаммоларни ҳал этишда доимий мониторинг олиб боришни, қўшимча имкониятларни шакллантиришни ва келгусида янги инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирган. Мазкур чора-тадбирлар янги ўқув йилида талабаларнинг қулай яшаши, самарали таълим олиши ва ижтимоий муҳитга тез мослашиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек университетда янги ўқув йилига пухта ҳозирлик кўриш жараёнида Президентимиз илгари сурган “Беш муҳим ташаббус” доирасида ташкил этилган пазандачилик, тикувчилик, гўзаллик хонаси, рассомчилик тўгараклари ва спорт машғулотлари учун ажратилган хоналар тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Эндиликда талабаларнинг ҳунар ўрганишлари, ижодий салоҳиятларини намоён этишлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган. Бундай имкониятлар ёшларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларни ҳунарга жалб этиш, амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш ва келгусида нафақат мутахассисликлари, балки қўшимча касб эгаликларига ҳам эришишларига хизмат қилади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, таълим ривожига йўналтирилган сармоя келажакка, халқ фаровонлиги ва интеллектуал юксалишини таъминлайдиган сармоядир. Зеро, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам илм-фан, таълим ва тарбиядир.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/G_5oGtM5yAo?si=hNX7ObVGro8Z8d87" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университет — янги ўқув йилини бошлашга шай (+видео)