Университет - қаҳрамонлари (+видео)
Жаҳоннинг Германия, Австрия, Швейцария, Корея Республикаси каби илғор мамлакатларида улкан ютуқлар омили бўлаётган янги таълим - "дуал таълим" услубини Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида биринчилардан бўлиб жорий этилган.
“Дуал” сўзи назарияни жойларга чиқиб амалиёт билан уйғунликда олиб бориш. Яқинда пойтахтимизнинг Кўкча даҳасида амалиёт ўтаётган университет курсантлари кутилмаганда катта жасорат кўрсатишди.
Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари дарс жараёнларида олган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш учун дуал таълим режасига асосан жойларга чиқиб, мутахассислардан сабоқ оладилар. Яқинда пойтахтнинг Кўкча даҳасидаги “Янги Ўзбекистон” маҳалласи профилактика инспекторига бириктирилган икки курсант йигит фавқулодда вазиятга тушиб қолишди. Хонадонларнинг бирида электр тармоғидаги қисқа туташув оқибатида катта ёнғин чиқибди.
Воқеа тафсилоти навбатдаги лавҳамизда.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/5imm-gTrOrc" title="Universitet - qahramonlari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Бундай ҳаракат номини жасорат дейдилар. Аммо ўша дамда ёш курсантлар фикрида қаҳрамонлик кўрсатиш эмас, олов ичидагиларга ёрдам бериш бўлган. Шундай шерюрак ёшларимиз бор экан, эртамиз хавфсизлиги ишончли қўлларда дея фахр билан айтаоламиз!
Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА