Универсиада иштирокчиларининг ёши узайтирилди
Маълумки, бу йил Хитойнинг Чэнду шаҳрида ўтказилиши керак бўлган XXXI ёзги универсиада ўйинлари эпидемиологик вазият туфайли келгуси йилнинг 26 июнь-7 июль кунларига кўчирилган эди.
Спортнинг 18 тури бўйича бўлиб ўтадиган бутунжаҳон талабалар универсиадасида 268 та медаллар жамланмаси ўйналади.
Шу пайтгача талабалар ўйинларида 18 ёшдан 25 ёшгача бўлганлар иштирок этиб келарди. Ўйинларнинг бир йил кечикиб ўтказилаётганлиги сабабли Чэнду-2021 баҳсларида 26 ёшгача бўлган талабаларга иштирок этишига рухсат берилди, дейилади Халқаро талабалар спорти федерацияси (FISU) сайти тарқатган хабарда.
Т. Рўзиев, ЎзА