ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги U-ENTER Инновацион марказида инновацион экотизим етакчилари – инвесторлар, ҳамкорлар ва стартапларни жамлаган “Unicorn Battle” тадбири ўтказилди. 

Ушбу танловга турли соҳалар кесимида 120 дан ортиқ стартап ариза топширди. Натижада, иштирокчилар орасидан ўз ечимини тақдим этишга ва кенгайиш салоҳиятини кўрсатишга тайёр бўлган, энг яхши ғояга эга 18 стартап саралаб олинди.

– Бугунги тадбир Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда стартап экотизимининг муҳим марказига айланаётганини яққол тасдиқлайди, - деди тадбирни очиб берган IT Park ижрочи директори Абдулаҳад Қўчқоров. – Бундай тадбирлар нафақат тадбиркорлик маданиятини ривожлантириш, балки инвесторлар ва халқаро майдондаги йирик вакиллар эътиборини ҳам жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади. Ишончим комилки, “Unicorn Battle” иштирок этаётган ҳар бир стартап улкан салоҳиятга эга ва келажакда мамлакатимиз иқтисодий ўсишининг ҳақиқий ҳаракатлантирувчи кучига айланади.

[gallery-21551]

Эътиборлиси, иштирокчилар орасида “UzCard VC”, “Semurg VC”, “IT Park Ventures”, “Aloqa Ventures”, “Sturgeon Capital” ҳамда яқинда ташкил этилган  “United Ventures” каби йирик фондлар вакиллари, венчур инвесторлар ҳам бор.

Тадбирда “Ўзбекистоннинг ривожланаётган бозоридаги имкониятларни очиш”, “AI-стартапларга инвестициялар – ривожланаётган бозордаги имкониятлар” мавзуларида панель муҳокамалари ўтказилди.

Саралашдан муваффақиятли ўтган 18 та стартап ўз лойиҳаларини тақдим этди.  

“Verifix”– Кавказ ва Марказий Осиё минтақасидаги истеъдодлар танқислигини бартараф этувчи дастурий ечими танлов ғолиби бўлди. Мазкур жамоа ишчи кучи тўғрисидаги маълумотларни бирлаштириш, ишга қабул қилишни тезлаштириш ва турли соҳаларда ўсишни рағбатлантиришни таклиф қилади.  

Иккинчи ўрин кичик бизнес эгалари учун солиқ ҳисоб-китоби, ҳисоботи ва молиявий бошқарувни соддалаштирадиган автоматлаштирилган бухгалтерия платформаси бўлган “Azma Finance”га насиб этди.  

Туркий тилларга ихтисослашган ва ўзбек тилига таржима қилишда “Google” ва “Yandex”дан икки баробар устун бўлган сунъий интеллектли “Tilmoch” таржима хизмати учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Тадбир халқаро инвестицияларни жалб қилиш, бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш йўлида тадбиркорлар, инвесторлар ва инноваторлар учун самимий мулоқот майдони бўлди.  

Камола Юсупова, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Unicorn Battle”да энг яхши 18 та стартап саралаб олинди