Суюкли шоиримиз билан суҳбатда бўлган замондошлар хотиралари.

Баҳтиёр КАРИМ, “Адабиёт” газетаси бош муҳаррири:

– Муҳаммад Юсуф туғма шоир эди. 1989 йил қизимни кўтариб сайр қилиб юрсам шоир олдимдан чиқиб қолди. Салом-аликдан кейин қизимнинг ёшини сўради. Ўшанда икки ёшли чақалоқ эди қизим. Уни секин қўл ҳаракатлари билан кулдирди. Қизим кулди ва шоир унинг икки тишини кўриб, “Менинг икки тишим бор, Дунё билан ишим бор..” деб 25-30 қаторлик шеър тўқиб юборди. Суҳбатимиз шеърхонликка уланиб кетди...

Муҳаммад Юсуфда кибр йўқ эди. Халқ шоири бўлсада, ўзини ҳаваскор шоирлардек тутарди. Ҳеч қачон бировнинг дилини оғритмасди. Ҳазил-мутойибани хуш кўрарди. Аччиқ бўлса ҳам доим ҳақиқатни гапирарди.

Шунча буюк хислатлари орасида соддалиги ҳам унга ярашиб турарди. Тоҳир Маликнинг қайсидир китоб тақдимотида Муҳаммад Юсуф билан ёнма-ён ўтириб қолдик. Ҳаво иссиқ эди. Шоир бироз соғлиғидан нолиб, қон босими азоб бераётганини айтиб қолди. Бунинг давоси ҳар куни бир коса қулупнай, десам роса ажабланганди. Ёшлигида бир дўсти “қулупнайнинг ичи тўла қурт, одам еса зиёни бор” деган гапини эшитгандан буён қулупнай емаганини айтиб мени ҳайрон қолдирган эди. Болаларча содда, болаларча ишонувчан эди. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!

Юлдуз УСМОНОВА, Ўзбекистон халқ артисти:

– Муҳаммад Юсуф билан қалин дўст эдик. Мен унда кўп шоирларда кўрмаган хислатни кўрдим. У жуда баланд эди. Ҳеч қачон бировнинг ортидан ёмон гапирмасди. Майда одамлардан ҳазар қилар эди. Доим эркакча гапирарди, дангал эди. Шоир ҳеч қачон мана бу шеъримни қўшиқ қил, мана шунчага ол, демасди. Ёққан бўлса олавер, яхши қўшиқ қилсанг бўлгани, дерди. Камсуқум одам бўлсада, ҳар қандай даврада ўзини эркин тутарди. Ҳар доим назари тўқ, нияти холис эди.

Шоирнинг умри қисқа бўлди. У шу қисқа ҳаётида тутамай, ёниб ижод қилди. Ўзидан ўлмас адабий мерос қолдирди. Муҳаммад ака ҳеч кимга ўхшамаган инсон эди. Содда, самимий. Қалби гўзал ва уйғоқ эди. Мен нима учун у кишининг шеъридан кўп фойдаланардим? У кишининг шеърларида дард бор эди. Муҳаммад Юсуф халқ дардини тушунарди. Халқ учун, Ватан учун, Мустақиллик учун ёниб ёзарди. У кишининг юраги халқ юраги билан ҳамоҳанг урарди. Муҳаммад Юсуф шеърлари орқали нафақат ўзини, балки қанча-қанча ҳофизларни, хонандаларни элга танитди. Шоирнинг ҳар бир сўзи шеър эди. Унинг “Ўзбекистон” шеърини бир эсланг-а! Қандай гўзал, жозибали, кучли қўшиқ бўлди. Ҳатто ёшлар гимнига айланиб кетди. Шундай шеърни битган шоир ўлиши мумкинми?! Йўқ, асло! У ҳамиша тирик! Бетакрор шеърларида яшайди, қўшиқларимизда яшайверади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уни барча яхши кўрарди...
Маданият
17:44 / 26:04:2020