Ҳунармандликни ривожлантириш йўлида
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида хотин-қизлар ўртасида ҳунармандликни ривожлантиришга бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида хотин-қизлар ўртасида ҳунармандликни ривожлантиришга бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.Ўзбекистон Бадиий академияси ва “Ҳунарманд” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда хотин-қизлар иштирок этди.
Президентимиз раҳнамолигида тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида ўз ишини йўлга қўйган ва юқори натижаларга эришаётган хотин-қизлар фаолиятидан намуналар намойиш этилди.
Сирдарёлик тажрибали ҳунарманд Ўктам Шодмонқулов, хоразмлик машҳур қўғирчоқбоз Мансур Қурёзов, нукуслик тадбиркор Зуҳра Султашова томонидан маҳорат дарслари ўтилди.
– Моҳир усталар хотин-қизларга миллий каштачилик сирларини, қўғирчоқ тайёрлаш ва бақачаноқлардан эсдалик буюмлари ясаш усулларини ўргатди, – дейди Мўйноқ тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Кунсулув Носирова. – Маҳорат сабоқлари олган аёллар энди ҳунармандлик билан шуғулланиб, оила бюджетига қўшимча даромад келтириш имкониятига эга бўлди.