Лондоннинг “Арсенал” клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, бош мураббий Унаи Эмери истеъфога чиқарилди.

“Тўпчилар” 28 ноябрь куни Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 5-тури доирасида “Айнтрахт”га ўз уйида ютқазди ва бу натижа раҳбарият учун сўнгги томчи бўлди.

Испаниялик мутахассис клубни ўз штаби билан бирга тарк этган. Жамоани энди вақтинча Фредрик Юнгберг бошқариб туради.
“Бу қарор натижалар ва ўйинлар талаб даражасида бўлмаётгани туфайли қабул қилинди. Биз Фредди Юнгбергдан масъулиятни зиммасига олиб бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлишни сўрадик. Ҳозир янги бош мураббий қидирмоқдамиз, жараён якунига етгач буни эълон қиламиз”, дейилади хабарда.

Лондонликлар барча турнирлар доирасида 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олишмаётганди. Бу эса жамоанинг сўнгги 27 йилдаги энг ёмон натижасидир.

Маълумот ўрнида, “Арсенал” жорий мавсумда АПЛнинг 13 туридан кейин 18 очко жамғариб, турнир жадвалининг 8-поғонасида бормоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Унаи Эмери истеъфога чиқарилди