Ўтган йили “Ёш китобхон” танловининг мамлакатимиз босқичида 3-ўринни эгаллаган эдим, – дейди Айнура Алимжанова.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20 апрель куни аҳолининг ижтимоий ҳимояси ҳамда қурилиш ва инфратузилма тармоқлари фаолияти масалаларига бағишлаб ўтказган видеоселектор йиғилишида муқаддас Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан, шунингдек халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда илгари сурган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари ҳам фаол иштирок этмоқда. 

Умумхалқ ҳаракати давомида Нукус шаҳридан 300 дан зиёд оила, кўмакка муҳтож қария аниқланиб, уларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоллари, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, шаҳар ва туман бўлинмалари ходимлари томонидан, шунингдек жамғармадан имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёш тадбиркорлар ҳомийлигида озиқ-овқат маҳсулотлари, кўчатлар етказиб берилди.

photo_2020-04-27_22-00-31.jpg

Жумладан, “Ойдин йўл”, “Ботаника боғи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи оилаларга, кўмакка муҳтож қарияларга, “Қурилишчи” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Ёшлар уйи”да истиқомат қилаётган, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари бўлган ёш оилаларга саховатпеша ҳомийлар томонидан ёрдам кўрсатилди.

Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган энг оммабоп онлайн танловлар орасида “Уйда китоб ўқиймиз” акцияси кўплаб ёшларни бирлаштирди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги мазкур акция фаоли Айнура Алимжановага совға топширилди.

photo_2020-04-27_22-00-43.jpg

– Ўтган йили “Ёш китобхон” танловининг мамлакатимиз босқичида 3-ўринни эгаллаган эдим, – дейди Айнура Алимжанова. – Бу йилги танловда мутлақ ғолиб бўлиш ниятида кўплаб китоблар мутолаа қилиб, тинимсиз тайёргарлик кўраяпман.

Интилувчан ёшлар карантин даврида тенгдошларига ўрнак бўлмоқда. Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали 3-босқич талабаси Рустамжон Мадраимов ва ушбу филиалнинг 4-босқич талабаси ЖақсилиқДаўлетназаров ҳамкорликда мини қуёш панеллари ёрдамида мутлақо ёнилғисиз ишловчи, саксовул уруғларини экадиган ускуна ихтиро қилди.

photo_2020-04-27_22-00-28.jpg

Мазкур ускунани нафақат саксовул уруғи экишда, балки ғўза қатор ораларини юмшатишда, полиз экинлари ҳашаротларига қарши курашишда ҳам қўллаш мумкин. Ҳозирда ускунанинг намунавий нусхаси ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига топширилган, муаллифлик ҳуқуқи берилгандан сўнг кенг миқёсда ишлаб чиқаришга татбиқ этилади.

Карантин даврида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида қорақалпоқ эстрада хонандалари иштирокида “Уйда қолинг, қўшиқ эшитинг”, “Мен ўқиган энг яхши китоб лойиҳаси”, волонтёрлар ва ёшлар иштирокида телеграм тармоғи орқали “Брейн-ринг” ва бошқа интеллектуал ўйинлар, “Ёш гитарачилар” онлайн танлови, “Сиз уйда қолинг!” акцияси, “Биз уйда ота-онамизга кўмакчимиз!”, “Биз коронавирусга қаршимиз!” расмлар танлови эълон қилиниб, мазкур лойиҳаларда минглаб ёшлар кенг қамраб олинди. 

photo_2020-04-27_22-00-35.jpg

Шунингдек, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси томонидан эълон қилинган “Уйда қол, фойда ол” челленжида Қорақалпоғистон Республикасидан бугунги кунга келиб 40 нафар ёш тадбиркор ва ҳунарманд ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. Улардан Тахиатош тумани “Саройкўл” овул фуқаролар йиғинидан гилам тўқувчи Жерен Келова 24-ғолиб сифатида 1 миллион сўм пул мукофотига эга бўлди.

 Ушбу туманнинг “Кенегес” овул фуқаролар йиғинидан қўзиқорин етиштиришни йўлга қўйган ва мўмай даромад топаётган ёш ишбилармон Ўғилой Шомурадова ёшларга намуна бўлмоқда. Синовли кунларда ёш фермерлар ҳам юртга елкадош бўлиб, далаларда меҳнат қилмоқда. Хўжайли туманидан Ғуломжон Нурумбетов, Нукус туманидан Исломбек Алписбаевлар 13 гектар майдонга маккажўхори ва полиз экинлари экиб, мўл ҳосил олишга астойдил бел боғлаган.

photo_2020-04-27_22-00-40.jpg

Мамлакатимизда эълон қилинган карантин шароитида кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ташкил этилган “Call-марказ”ларда эҳтиёжманд фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситаларини етказиб беришда 314 нафар ёш волонтёр сифатида фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда марказга 11290 мурожаат келиб тушган бўлса, маҳаллалар тавсияси асосида 16950 та оилага ёрдам берилди.

– Биз бу билан чекланиб қолмаймиз, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абатбой Данияров. – Умумхалқ ҳаракати давомида Оролбўйидан ёрдамга муҳтож жами 1000 та оилани қамраб олиш режалаштирилган. Уларга ҳомийлик ёрдами сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари етказиб берилади.

photo_2020-04-27_22-00-21.jpg

Мазкур тадбир муқаддас Рамазон ойида амалга оширилаётгани билан аҳамиятлидир. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалдаги намойишига айланиши шубҳасиз. Ташаббус доирасида ташкил этилаётган тадбирларда жонбозлик кўрсатиш истагидаги ҳомийлар кўпчиликни ташкил этмоқда. Шундай экан, бу каби хайрия тадбирлари Оролбўйида давом этади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умумхалқ ҳаракатида ёшлар ҳам фаол иштирок этмоқда
Фото
20:00 / 27:04:2020