Умумий мулк суд орқали бўлинди
Турмушидан ажрашган аёл вояга етмаган икки нафар фарзандлари моддий таъминоти учун турмуш ўртоғидан алимент ундириш учун судга ариза билан мурожаат қилган.
Шунингдек, аёл биргаликдаги турмуши давомида орттирилган умумий мол-мулкни бўлиш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судига даъво аризаси киритган.
Мазкур суднинг 2024 йил 26 ноябрдаги ижро варақасига асосан собиқ эр-хотин ўртасидаги умумий мол-мулк ҳисобланган. Ф.Шодиев номида бўлган 2014 йилда ишлаб чиқилган “MERCEDES BENS” русумли автотранспорт воситаси ва 2015 йилда ишлаб чиқилган “KRONE CD” русумли ярим тиркама транспорт воситасини Ф.Шодиев эгалигида қолдирилиб, қарздор Ф.Шодиевдан ундирувчи Ш.Шокирова фойдасига 227.512.557 сўм ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида суд ҳужжатида белгиланган қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган маблағ ундирувчи фойдасига тўлиқ ундириб берилган.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири