Масъуллар янги трансформатор ўрнатиб бермасликка қасам ичганми?

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Ўрта қишлоғи. Бу қишлоқ қарияларининг ривоят қилишича, қишлоқ трансформатори бундан ярим аср олдин – 1971 йил халқ хизматига топширилган экан. Ушбу трансформатор собиқ Совет даврида илк бор 35 та хонадонга хизмат қилишни бошлаган. 

Аҳоли сони йилдан йилга ортиб бораверди. Аммо одамларга беминнат хизмат қилиб келаётган 50 йиллик трансформатор эса боболаримиз ҳам кўрган ўша-ўша трансформатор. Бугунги кунда шу биргина трансформаторга 400 та хонадон уланган. Демак, аҳоли сони 50 йилда 11 баробарга ортган ҳисобланади. Аслида сони кўпайиши керак бўлган биргина трансформаторимиз эса чириб тамом бўлган. 

Қишлоқ одамларининг айтишича, улар тинмай мурожжат қилавергач, Ҳудудий электр тармоқлари мутасаддилари келиб трансформаторни бўяб, чиройли кўринишга келтириб қўйишган, холос. Буни эса муаммонинг инновацион ечими деб бўлмайди. 

Ўрта қишлоқ аҳолисининг масъулларга айтадиган муаммоси бисёр. Юриб бўлмайдиган йўллар таъмирланиши ёки чириб тамом бўлган симёғочларнинг алмаштирилишидан умид ҳам қилишмайди. Бундай муаммоларга чидайди. Аммо уларга биргина трансформатор муаммоси ҳал этилса бўлгани. Ўрта қишлоқ одамлари учун мана шунинг ўзи тўкис ҳаётдир.

Ҳаёт тарзи биргина шу трансформаторга боғлиқ бўлган 400 та хонадон мурожаат қилмаган жойи қолмади. Масъулларнинг жавоби эса ҳамма билган жавоб: ДАСТУРГА КИРИТГАНМИЗ. Дастурга киритиш амалиёти бошланганига ҳам 5 йилдан ошди. Биргина трансформаторимиз эса ҳали-ҳануз дастурга киритилмоқда... Балким қоғозларда янги трансформатор ўрнатилган бўлиши ҳам мумкин. Буни фақат яратган ва масъул мутасаддилар билади.

Трансформатор масаласи бўйича аҳоли номидан Ҳудудий электр тармоқлари матбуот хизмати билан боғландик. Матбуот котибининг қисқа ва лўнда қилиб айтишича, ҳозир пул йўқ экан. Энди савол туғилади: Аслида 400 та хонадоннинг ўзидан электр-энергия сарф-харажати учун тушаётган маблағга бир қанча янги трансформаторлар ўрнатиш мумкин эмасмиди? 

Қишда электр энергияси муаммо бўлиши ҳаммага маълум. Электр энергияси нафақат қишда ҳатто баҳор ва ёзда ҳам чироқчиликлар учун сув ва ҳаводек зарур. Негаки, туманда оқар сув тақчил бўлгани боис одамлар ер тагидан сув чиқариб экинларини суғориш орқали кун кўришади. Аммо ер қаридан сув чиқариш ҳам электр энергияга, аниқроғи трансформаторга боғлиқ бўлиб қолмоқда. 

Чироқчи аҳолисининг ҳаёт тарзи, қўпол қилиб айтганда, яшаш учун кураши биргина шу трансформатор билан чамбарчас боғлиқдир.

Масъул мутасаддилар эса ҳудуднинг ана шу жиҳатини инобатга олиши лозим.

400 та хонадондан иборат Ўрта қишлоқ аҳолиси биргина трансформатор учун амалдорларга ялиниб, ёлворишга ҳам тайёр. Аммо муаммони ҳал эта оладиган ўша масъуллар топилмаяпти.

Каттагина бир қишлоқ одамларининг пешонасига битилган бу тарнсформатор ўрнатилгандан буён уч авлод уйли-жойли бўлди. Янги трансформатор ўрнатилиши учун эса яна нечта авлод яшаб ўтиши керак?

Қишлоқ аҳолисининг талаби кўп эмас. Биттагина. Яъни 400 та хонадон учун хизмат қилаётган ярим асрлик эски трансформатор янгиланиши керак, холос.

Масъулларимиз оёқ тираб олишига қараганда, бу мавзуга ҳали кўўўп қайтамиз... 

<iframe width="950" height="534" src="https://www.youtube.com/embed/cfw-8_haZJY" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Ш.Отабоев, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умрини ўтаб бўлган ярим асрлик трансформатор муаммосини ким ҳал этади?(видео)