Умрбоқий мерос соҳиби
Ўзбекистон давлат консерваториясида улуғ мутафаккир шоир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган “Назм ва наво“ номли мусиқий тадбир бўлиб ўтди.
9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун
Ўзбекистон давлат консерваториясида улуғ мутафаккир шоир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган “Назм ва наво“ номли мусиқий тадбир бўлиб ўтди.
Навоий ғазаллари асосида профессор Рифатилла Қосимов бадиий раҳбарлигида ташкил этилган мусиқий кечада истеъдодли ёш ижрочилар билан бирга санъат усталари ҳам иштирок этди.
Манбалардан маълумки, темурийлар даври мусиқа санъатининг ривожида ўзига хос аҳамият касб этган. Созандалик ва хонандалик, мусиқа таълими, бастакорлик ижоди, мусиқа илми тобора равнақ топган эди. Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятида мусиқанинг ўзига хос ўрин эгаллагани ҳам тасодиф эмас. Эътиборга молик жиҳати, Навоий тахаллусининг ўзи ҳам мусиқий атама “наво” сўзидан ўзак олган.
Шоир ғазалларининг мусиқийлиги, мазмунининг бой ва серқатламлиги, мукаммаллиги, бадиий жозибаси сабабли унинг сўзлари билан куйланадиган қўшиқлар замонлар ўтса ҳамки миллий санъатимиздаги энг дурдона, халқ қалбидан чуқур ўрин олган, умрбоқий мусиқий асарлар саналади.
Кечада улуғ мутафаккир ғазаллари билан куйланувчи қўшиқлар, шоир ижодидан намуналар янгради.