Қулупнай томчилатиб суғориш усулида етиштирилмоқда
Агрофирма иш бошқарувчиси Шамсиддин Ўриновнинг айтишича, қулупнайнинг ҳар гектаридан 30 центнергача ҳосил олиш мўлжалланган.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги агрофирма дала майдонида туркиялик ҳамкорлар билан 16 гектар майдонга экилган қулупнайни томчилатиб суғориш усули тажрибадан ўтказилди. “Marisol”, “Camarosa”, “Albion”, “San Andres” қулупнай навларида синалган бу усул ўзини оқлади.
Агрофирма иш бошқарувчиси Шамсиддин Ўриновнинг айтишича, қулупнайнинг ҳар гектаридан 30 центнергача ҳосил олиш мўлжалланган. Қулупнайлар ички бозордан ташқари экспортга ҳам чиқарилаяпти.