Бугун Сурхондарё вилоятидаги 965 та мактабда ҳам янги ўқув йили байрамона руҳда бошланди.

Шу муносабат билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилган Мустақиллик дарсларида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари, вилоят, туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари ва бошқа таниқли инсонлар иштирок этди.  

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманидаги олис Пулҳоким маҳалласида бўлиб, 28 –умумтаълим мактаби тадбирида иштирок этди. Таълим муассасаси жамоаси ва ўқувчи ёшларни янги ўқув йили бошланиши билан табриклаб, мустақиллик берган имкониятлар, кейинги йилларда мамлакатимиз таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ўқитувчи ва ўқувчи ёшлар учун яратилаётган замонавий шароитлар ҳақида атрофлича сўз юритди.  

Жорий ўқув йилида вилоятдаги умумтаълим мактабларида 45 мингдан ортиқ ўқитувчи – педагог 535 мингга яқин ўқувчига илм-фан сирларини ўргатади. Уларнинг 60 мингга яқини мактаб остонасига илк қадам қўйган биринчи синф ўқувчиларидир. Мактабларда ўқувчиларни ҳар тарафлама билимли этиб тарбиялаш учун барча шароит яратилди. Биринчи синф ўқувчиларига Президент совғалари етказиб берилди.  

Вилоятда янги ўқув йилига алоҳида ҳозирлик кўрилди. Таълим сифати ва инфратузилмасини яхшилаш учун 2023 йил Инвестиция дастури доирасида иккита янги мактаб қурилди. 33 та мактаб реконструкция қилиниб, иккитасида замонавий спорт зал барпо этилди. 124 та мактабнинг атрофи ўралиб, 250 та мактабнинг санитария-гигиена шохобчаси тартибга келтирилди. 37 та умумтаълим мактаби лаборатория жиҳозлари, 110 та умумтаълим мактаби 1 минг 760 дона замонавий компьютер жамланмаси билан таъминланди. 948 та мактаб республика бюджети маблағи эвазига етти турдаги мусиқа ва 5 турдаги бирламчи спорт анжомлари билан жиҳозланди.  

Ўқувчиларга 2 та хорижий тил ва битта касбни ўргатиш амалиётини жорий этиш учун вилоятдаги 15 та ҳудуддан 15 та мактабнинг моддий-техник базасини ривожлантириш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 780 миллион сўм йўналтирилди.  

Финляндия тажрибаси асосида яратилган замонавий мактаб дарсликларини ўқитишнинг методикасини ўргатиш учун Термиз шаҳридаги 12–умумтаълим мактабининг 1-4 синф ўқувчилари танлаб олинди. Мазкур таълим муассасасига замонавий жиҳозлар учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилди.  

–Президентимиз ташаббуси билан кейинги йилларда таълим тизимига хорижнинг илғор тажрибалари жорий этилаётгани чуқур билимга эга ёшларни камолга етказишда ўз самараларини бермоқда, – деди вилоят раҳбари. – Шу мақсадда Финляндия давлати таълим тизими тажрибасини ўрганиб, амалиётда қўллаш учун шу йилнинг май ва июнь ойларида бир гуруҳ ўқитувчиларимиз Финляндия давлатига бориб, ўзаро тажриба алмашиб келди. Ўтган ўқув йилида вилоятдаги мактабларда ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунларида “Оталар йиғилиши” ва “Оталар қабули куни” сифатида белгилангани таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилди. Бу йўналишда Сурхондарё тажрибаси яратилиб, мазкур тадбирларни ўтказишнинг тавсиявий дастури ишлаб чиқилди. Мактабларда оталар йиғилиши ва оталар қабулини давом эттирамиз.  

Олис тоғли ҳудуддаги 620 ўринли 28-умумтаълим мактаби жорий йилда тубдан таъмирланди. Ўқитувчи ва ўқувчиларга барча шароит яратилиб, замонавий усулда жиҳозланди. Бунинг учун 3 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланди. Қирққа яқин малакали ўқитувчи меҳнат қилаётган таълим муассасасининг биринчи синфига 56 нафар ўқувчи қабул қилинди. Уларга Президент совғалари топширилди.  

–Тоғлар қўйнидаги қишлоғимиз мактаби бунёд этилганига 37 йил бўлди, – дейди меҳнат фахрийси Хоним бобо Тошбоев. – Шу йилларда бино ва жиҳозлар эскирган эди. Маҳалламиз билан танишган вилоят ҳокими ҳудудда одамларнинг муносиб турмуш кечириши учун зарур шароитларни яратиш ва мактабни таъмирлаш юзасидан тегишли топшириқларни берган эди. Шунга асосан, маҳалламиз қиёфаси тубдан ўзгарди. Мактаб янгидан қурилганга ўхшаб қолди. Маҳаллада 1,5 километр йўлга асфальт ётқизилди. Бир километр пиёдалар йўлаги қурилиб, қуёш панелли ёритиш чироқлари ўрнатилди. 6,6 километр тупроқ йўлга тош-шағал ётқизилди. Бу ишлар эндиликда биз кексаларнинг туну-кун йўлларда хотиржам ҳаракатланишимиз, фарзанд ва невараларимизнинг мактабга қишин-ёзин эмин-эркин бориб келишига хизмат қилади. Кўрсатилаётган бундай эътибор изсиз қолмайди. Албатта, қишлоғимиздан Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган малакали мутахассислар етишиб чиқади. Чинакамига инсон қадри улуғланаётган замонда яшаётганимиз учун давлатимиздан беҳад миннатдормиз.    

Вилоят ҳокими мактаб кутубхонасига китоблар жамланмасини, биринчи синф ўқувчиларига Президент совғаларини топширди.  Маҳаллада амалга оширилган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғбек Қосимов: “Таълимдаги ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда”