Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтида буюк аллома бобомиз Мирзо Улуғбек таваллудининг 631 йиллигига бағишланган “Улуғбек – буюк олим, бунёдкор ва арбоб” мавзусида халқаро илмий анжуман ташкил этилди.

Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директори ўринбосари, тарих фанлари доктори, таниқли олима  Дилноза Жамолова бу каби илмий-маърифий мулоқотлар улуғ аждодларимизнинг тарихи, фаолияти, меросига оид илмий изланишлар билан юртимиз ва халқаро жамоатчиликни кенгроқ таништиришга хизмат қилишини таъкидлади.  

–  Улуғбек математика, астрономия ва бошқа аниқ, табиий фанлар  бўйича кўплаб кашфиётлар қилган олим сифатида дунёга машҳурдир, – деди Фанлар академияси Тарих институти илмий ходими Исломжон Бўриев. – Мирзо Улуғбек 1018 юлдузларнинг координаталарини, самовий жойлашувини,  уларнинг қайси юлдузлар туркумларга киришини  аниқлашга муваффақ бўлган. Бу маълумотлар сабабли қадимий юнон олими  Птолемей фаразларининг янглиш экани аён бўлди. Улуғбекнинг асарлари, унинг тадқиқотлари Европа учун ҳам асосий, ўқиш шарт бўлган асарлар сирасига киритилди.  

Туркиянинг Бўғозичи университети профессори Ҳасан Умутнинг фикрича, Мирзо Улуғбек асос солган Расадхона ва Самарқанд илмий мактаби ўз атрофига Шарқ дунёсининг энг етук олим ва алломаларини, истеъдодли ёш тадқиқотчиларни бирлаштиргани билан диққатга сазовордир.  

Буюк аллома бобомиз яратган “Зижи жадиди Кўрагоний” юлдузлар жадвали  асари унгача  Шарқ ва Ғарб олимлари томонидан яратилган шу каби астрономик жадваллардан ўзининг аниқ ҳисоб-китоби билан фарқланади. Айни пайтда буюк аллома бобомиз астрономик йил ўлчовини ҳам атиги бир неча сония фарқлар билан бехато  ҳисоблаб чиққани илмий манбалардан яхши маълум.  

Тарихчи олим Нурулло Аҳадовнинг айтишича, Улуғбек даврида наинки аниқ ва табиий фанлар, балки адабиёт, санъат, маданият ҳам  жадал равнақ топди. Айни пайтда алломанинг ўзи мазкур соҳалар ривожига ҳомийлик қилгани, таълим, илм ва маърифат ривожига катта аҳамият қаратгани  эътиборга моликдир.  

Тарих институти бўлим бошлиғи Феруза Шомукаррамованинг фикрича, “Зижи жадиди Кўрагоний” каби бебаҳо асарлар, Самарқанд илмий мактабининг сақлаб қолинишида, унинг дунёвий тарғиботида Мирзо Улуғбекнинг садоқатли шогирди Али Қушчининг (тўлиқ исми Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Қушчи) хизматлари, ҳаётий миссияси бениҳоя улкан бўлган.  

Анжуманда Улуғбекнинг жаҳон илм-фани ривожидаги ўрни, Улуғбек расадхонаси, Али Қушчининг ҳаёти ва илмий фаолияти, Улуғбек даври адабий муҳити, ўзбек давлатчилиги ташқи алоқаларида Улуғбекнинг тутган ўрни, алломанинг  диний қарашлари каби мавзуларда маърузалар атрофлича муҳокама этилди.  

                                                                        Назокат Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғбек – буюк олим, бунёдкор ва арбоб