Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

Абдулла Орипов номидаги Ёшлар боғи очилди. Боғнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходимлари, ёзувчи-шоирлар, институт раҳбарияти, шоирнинг яқин қариндошлари ва талаба-ёшлар иштирок этди. Боғ талабалар учун дам олиш ва мутолаа масканига айланиши кўзда тутилган. Унда замонавий ўриндиқлар ўрнатилган. Манзарали дарахтлар ва гуллар экилган.

Институтда Абдулла Орипов номидаги музей ташкил этилди, унда шоир ҳаёти ва ижодига оид нодир экспонатлар сақланади. Шоирнинг бюсти, дипломлари, орден ва медаллари,шоирнинг либослари, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан тақдим этилган тўн, Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ёзилган ҳарф терувчи мослама, шоир ручкаси, қўлёзмалари ва оилавий суратлари музейнинг қимматли анжомлари ҳисобланади.

Институт маданият саройида ўтказилган адабий кечада институт ректори Ўктам Умурзоқов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шарифа Салимова, филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборов сўзга чиқиб, шоир сийрати ва феноменига дахлдор мулоҳазаларини билдирди. Абдулла Ориповнинг ўзбек шеъриятида тутган ўрни ҳақида гапирди. Улуғ шоир билан боғлиқ самимий хотиралар ёдга олинди. Абдулла Ориповнинг рафиқаси Ҳанифа Мустафоева умр йўлдоши хотирасига атаб ёзган шеърини ўқиб берди.

– Абдулла Орипов ўзбек шеъриятининг ёрқин намоёндаси ҳисобланади, – дейди институт ректори Ўктам Умурзоқов.

 –Жамоамиз билан Абдулла Ориповдек даҳо шоирнинг ижодини кенг ўрганиш, унинг ўлмас ижодини янада кенгроқ тарғиб қилишга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз. Шоир номидаги барпо этилган боғда адабий кечалар, мушоиралар ўтказиш режалаштирилган. Музейнинг ташкил этилишида таниқли санъатшунослар тавсияларидан фойдаланилди. Бу даргоҳ янада бойиб, кенгайиб боради. Институтимиз таклифи билан суратга олинган ҳужжатли фильм ҳам яқин кунларда телеэкран орқали намойиш этилади. Адабиётга, бадиий ижодга қизиқувчи талабаларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Абдулла Орипов номидаги стипендия ва кўкрак нишонини таъсис этдик.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёрлари, таниқли ҳофизлар томонидан Абдулла Орипов ёзган шеърлар асосидаги қўшиқлар янгради.

Институт фаол ижодкор ёшларининг чиқишлари адабий кечага янада файз киритди. Абдулла Орипов қаламига мансуб «Соҳибқирон» драмасидан парча намойиш этилди. Институт талабалари ўртасида Абдулла Орипов ижодига бағишлаб ўтказилган шеърлар, иншолар, расмлар ҳамда видеороликлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Дилобар Маматова,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғ шоирга эҳтиром