5 август – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов туғилган кун

Ўзбек китобхонлари орасида Ўткир Ҳошимов асарларини ўқимаган киши бўлмаса керак. Шунингдек, унинг асарлари кириб бормаган хонадон ҳам йўқ. Адиб халқона, содда ва самимий ёзар эди. Китобхон асардан олам-олам маъно олиши, эстетик завқланиши билан  бир қаторда руҳан тарбияланар эди. Адиб ўқувчини тарбиялашни ҳам ўз зиммасига олиб ёзарди.

– Ўткир Ҳошимов ўзбек адиблари орасида адабиётда одоб мезонларига тўлиқ амал қилган ёзувчилардан, десак муболаға бўлмайди,–дейди адабиётшунос Нилуфар Тошева.– У синчков нигоҳ эгаси бўлган. Унинг ҳар бир асарида ўзи кўрган, гувоҳи бўлган ва эшитган ҳодисотлар  ҳақида гап боради. Ўткир Ҳошимов асарлари китобхонлар ҳаётида яшаб келяпти. Аммо тадқиқотларга муҳтож. Унинг роман, қисса ва ҳикояларидан тортиб кичик ибратли сочмаларигача ўрганилиши, чуқур таҳлил этилиб, ёш адабиётшунослар этиборига ҳавола қилиниши керак. Шунинг баробарида бадиий адабиётга кириб келаётган ёшлар қандай ва нима ҳақида ёзишни, айниқса, шарқона лутф ва одобни ёзувчи асарларидан ўрганса, яхши бўларди.

Адиб асарларини қайтадан чоп этиш масаласи илгари сурилмоқда. Шунингдек, таржима қилиниб  чет тилларида ҳам нашр эттириш режалаштирилган. Яқинда Ўткир Ҳошимов асарлари Туркияда чоп этилгани қувонарли ҳол бўлди.

 – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ҳаёти ва ижоди ҳақида ўқувчиларга дарс ўтиш жуда жуда мароқли,– дейди ўқитувчи Аслиддин Жаркинов.– Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан таниқли ёзувчиларимиз асарларини саҳналаштиришни йўлга қўймоқдамиз. Қисса ва  ибратли саҳна асарларини ижтимоий тармоқлар орқали жойлаб келяпмиз. Янги ўқув йили бошланиши билан Ўткир Ҳошимов асарлари асосида саҳналаштирилган ўқувчиларимиз чиқишларини кенг жамоатчиликка тақдим этамиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Адиблар хиёбонида ёзувчи ҳайкали пойида тадбирлар, адиб хонадонида адабиётшунос ва талабалар иштирокида адабий кечалар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Адиб таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан тадбирлар йил давомида давом этади.

Д. Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғ адиб асарлари ўқувчини одобга чақиради