Шарқшунос олим, академик Убайдулла Каримовнинг 100 йиллигига

Шарқшунос олим, академик 
Убайдулла Каримовнинг 100 йиллигига

Бундан бир йил олдин, комбинат бош директори мени чақириб, бир китоб таржимасини бериб, уни кўриб чиқишни ва фикр-мулоҳазаларимни билдиришимни айтди. Бу, таниқли олим Убайдулла Каримовнинг 1957 йилда рус тилида чоп этилган “Неизвестное сочинение ар-Рази “Книга тайны тайн” номли китоби экан. Шахсий кутубхонамдаги Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” орқали устоз Убайдулла домланинг ушбу бебаҳо асарини чоп этишда фаол иштирок этганини билардим. Аммо, юқорида келтирилган ар-Розийнинг асарини олим томонидан таржима қилингани мен учун янгилик эди. Бу воқеа мен учун устоз ҳаёти ва илмий фаолиятини янада чуқур ўрганишга туртки бўлди.

Кўҳна тарих ва бугун шиддат билан ривожланаётган дунё шуни исботлаяптики, илм-фан ривож топган мамлакатларгина тараққиётнинг юксак марраларига эришган ва эришмоқда. Чунки ҳар бир давлат, жамият, соҳалар фақат илмий жиҳатдан асосланган янгиликлар, кашфиётлар ҳисобига ривожланади, маълум бир ютуқларни қўлга киритиши мумкин. Бунда, шак-шубҳасиз, олимлар, илм-фан фидойиларининг ўрни беқиёс. Шунинг учун ҳам илгариги замондан то бугунги кунгача замон қайси даврга ҳамоҳанг бўлишидан қатъий назар илм аҳли юксак қадрланган.

лб1.jpg

Мисол учун, айни пайтда бутун дунё коронавирус пандеямияси хатарларини бошидан ўтказаяпти, унга қарши курашаяпти. Энг ривожланган давлатлар ҳам пандемия олдида ожиз бўлиб қолмоқда. Бу офатни енгиш учун энг аввало вакцина кераклигини ҳамма билиб турибди. Бундан минг йиллар илгари тиббиёт илми билан шуғулланган ва бутун дунёга машҳур бўлган Абу Али ибн Сино, Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ар-Розий, Абу Мансур Қумрий, Исмоил Журжоний каби қомусий олимлар, файласуфлар, табиблар ва халқ табобати соҳасидаги бошқа буюк аждодларимизнинг илмий меросини ўрганиш, тарғиб этиш ва амалиётда қўллаш ҳар доимгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шундай машаққатли ва айни пайтда шарафли йўлни танлаган инсонлар яратган мактаблар эса халқимизнинг ҳеч шубҳасиз катта маънавий хазинасидир. Улардан бири- арабшунос ва эроншунос олим, мамлакатимизда Шарқнинг табиий фанлар тарихини ўрганиш мактаби асосчиси Убайдулла Каримов эди. 
Убайдулла Исроилович Каримов 1920 йилнинг 1 апрелида Тошкентнинг Лабзак маҳалласида, оддий ҳунарманд оиласида туғилди. Ўрта мактабни битириб, Ўрта Осиё индустриал институтининг кимё-технология факультетига ўқишга кириб, уни 1941 йилда тамомлайди. Бу вақтда Иккинчи жаҳон уруши бошланиб, у фронтга кетади ва 1942 йилда урушдан ярадор бўлиб қайтади. 

Убайдулла Каримов 1944 йилгача Ўрта Осиё индустриал институтининг кимё-технология факультетида ассистент бўлиб ишлайди. 1944 йилда бўлажак олим Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг янги очилган шарқ филологияси факультетининг форс тили бўлимига ўқишга киради. Ўқишни муваффақиятли тамомлагандан сўнг, илмий соҳага қизиқиши туфайли 1949 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти қошидаги аспирантурага қабул қилинади. Аспирантурада ўқиш билан бир вақтда университет талабаларига форс тили ва форс классик шеърияти назариясидан дарс беради.
Илмий фаолиятини шарқшунослик йўналишида бошлаган домла биринчи танлаган соҳаси – кимёни ҳам унутмади, зеро, Шарқ филологияси факультетига ўқишга киришдан мақсади Ўрта аср мусулмон Шарқи алломаларининг илмий асарларини ва шу орқали уларнинг табиий фанларни шакллантириш ва ривожига қўшган ҳиссасини ўрганиш эди. 

Ёш олим 1950 йилда Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида Шарқнинг буюк энциклопедист олими Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ар-Розийнинг (865-925) фанга номаълум бўлган, кимёга оид араб тилидаги “Китоб сирр ул-асрор” (“Сирлар сири китоби”) асари қўлёзмасини топади ва собиқ Иттифоқ арабшунослик фани асосчиси, академик И.Ю.Крачковскийга янги топилган қўлёзма ҳақида нашрга тайёрлаган мақоласини тақдим этади. Машҳур шарқшунос В.Беляевнинг келтиришича, 1950 йилнинг сентябрь ойида И.Ю.Крачковский ленинградлик арабшунослар гуруҳи мажлисида ёш ўзбек олими кашфиётининг Ўрта аср Яқин Шарқи фани тарихини ўрганишдаги ўрнига юксак баҳо беради. Бу ёш шарқшунос олим учун катта эътироф эди.

У.Каримов 1953 йил март ойининг охирида Ленинград давлат университетининг шарқ факультетида Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ар-Розийнинг “Китоб сирр ал-асрор” асарининг манбашунослик ва табиий-илмий таҳлили бўйича номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилади. Бу тадқиқот Ўзбекистонда кимё тарихига оид манбаларни ўрганиш соҳасидаги биринчи қадам бўлди. 1957 йилда олим томонидан асарнинг рус тили таржимаси изоҳлар ва арабча матнининг факсимилеси билан бирга “Неизвестное сочинение ар-Рази Книга тайны тайн” номи билан нашр қилинди. Мазкур монография Убайдулла Каримовнинг фан тарихи соҳасидаги фундаментал ишлари, яъни араб тилидаги Ўрта аср манбалари таржимаси ва тадқиқининг дебочаси бўлди. Бу илмий иш ўз вақтида дунёнинг машҳур олимлари томонидан илмий кашфиёт сифатида тан олинди. Чунки бу вақтга қадар илмий доираларда Розийнинг “Сирлар сири китоби” номли асари йўқ, деган фикр мавжуд эди. Убайдулла домла ҳам кимёгар, ҳам арабшунос-филолог сифатида юқори малакали, чуқур билимли мутахассис бўлганлиги туфайли ҳам ўз топилмасининг аҳамиятига тўлиқ баҳо беришга муваффақ бўлди.

Абу Бакр Муҳаммад ибн Закариё ар-Розий ўрта асрнинг йирик энциклопедист олимларидан бири эди. Унинг кимё, табобат, фалсафага оид асарлари ўрта асрларданоқ Шарқ ва Ғарбда машҳур бўлибгина қолмасдан, кўплаб олимларнинг ижодига катта таъсир кўрсатган.

Маълумки, 1953 йилда ЮНЕСКО қарори билан дунё миқёсида буюк аллома Абу Али ибн Сино (980-1037) таваллудининг қамарий йил ҳисоби билан 1000 йиллиги кенг нишонланди. Юбилей муносабати билан 1954-1961 йилларда шарқшунос олимларнинг катта меҳнатлари эвазига Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” беш китобининг (олти жилдда) ўзбек ва рус тилларига тўлиқ изоҳли таржимаси нашр қилинди. Шарқшунос олим У.Каримов ушбу бебаҳо асарнинг назарий масалаларга бағишланган биринчи, содда дориларга бағишланган иккинчи, жузъий касалликларга бағишланган учинчи китобларини қисман, мураккаб дорилар ҳақидаги бешинчи китобини эса тўлиқ ҳолда ўзбек ва рус тилларига изоҳли таржима қилиб, ўзбек тилидаги тўлиқ беш китобнинг филологик таҳририни амалга оширди.

1980 йилда Ибн Сино таваллудининг 1000 йиллиги дунё илмий ҳамжамияти ва жамоатчилиги ўртасида кенг нишонланди. “Тиб қонунлари”нинг қайта ишланган ўзбек ва рус тилларидаги иккинчи тўлиқ нашри Убайдулла Каримовнинг бевосита иштирокида тайёрланиб, нашр этилди.

Убайдулла Каримовнинг илмий фаолиятида Шарқнинг буюк олими Абу Райҳон Берунийнинг ижодини ўрганиш ва асарларини таржима қилиш алоҳида ўрин тутади. Абу Райҳон Берунийнинг “Китоб ас-сайдана фи-т-тибб” (“Фармакогнозия”) асарининг таржима қилиниши шарқшунос олим илмий фаолиятининг гултожиси бўлди. Берунийнинг доришуносликка оид араб тилида ёзилган мазкур асари жуда нуқсонли қўлёзма бўлиши билан бирга, унинг фақат ХIII асрда кўчирилган ягона нусхаси мавжуд эди. Асар ниҳоятда мураккаб илмий тилда ёзилган бўлиб, яна бир қийинчилик томони унда араб, юнон, сурёний, ҳинд, форс, хоразмий, сўғд, туркий ва бошқа тиллардаги 4500 та дори моддаларнинг номи берилган эди. Бу эса таржимондан катта маҳорат билан бир қаторда, дориларни тўғри аниқлаш ва изоҳлаш, маълум даражада тадқиқотчидан шу тиллар бўйича ва кимё соҳасида чуқур билимни талаб қилар эди. 

Илм-фанга фидойилик, тарихимизга ва Беруний сиймосига чексиз ҳурмат, унинг илмий меросига катта қизиқиш олимга барча қийинчиликларни енгишида ёрдам берди. У.Каримовнинг мазкур асар устидаги машаққатли иши саккиз йил давом этди. Берунийнинг 1973 йилда нишонланган 1000 йиллиги юбилейи учун “Сайдана” асари муносиб туҳфа бўлди. 70 босма табоқдан иборат асар рус тилида кенг тадқиқот ва изоҳлари билан нашр этилди.

Мазкур китоб Берунийнинг кўп йиллик илмий фаолияти давомида тўплаган билими, илмий тажрибаси ва шахсий кузатувлари асосидаги хулосаларини мужассамлаштирган, Шарқ доришунослигида муҳим аҳамиятга эга сўнгги асари эди.

Олимнинг илм-фан борасидаги фаолияти муносиб тақдирланди. Убайдулла Каримовга “Сайдана” асарини яратишдаги кўп йиллик меҳнатлари учун филология фанлари доктори илмий даражаси берилди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника соҳаларидаги ютуқлар учун бериладиган Беруний номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди. Унинг юртимиз алломалари илмий меросини ўрганиш бўйича олиб борган изланишлари, амалий фаолияти юксак даражада тақдирланди. Олим 1974 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, 1995 йилда эса академиги этиб сайланди. 1980 йилда У.Каримов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” унвони, 1993 йилда ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги улкан ютуқлари учун Бобур номидаги олтин медалнинг биринчи соҳиби бўлди.

Убайдулла Каримовнинг Шарқ фани тарихида яратилган ноёб ва бебаҳо асарлар, бой илмий меросни ўзбек ва рус тилларига ўгириши, тадқиқ ва тарғиб қилиши чет эллик ҳамкасблари, илмий жамоатчилик томонидан ҳам юксак баҳоланди. “Сайдана”нинг рус тилига таржима қилинган нашри 2005 йилда эронлик олим Боқир Музаффарзода томонидан тўлиқ ҳолда форс тилига ўгирилиб, Теҳронда нашр қилинди. У.Каримовнинг илм-фан соҳасидаги катта хизматлари хорижий давлатларда ҳам муносиб эътироф этилиб, у 1984 йилда Иордания Қироллик Академиясининг фахрий аъзолигига сайланди. Сурия Араб Республикасининг Халаб шаҳрида инглиз тилида нашр этиладиган “Араб-мусулмон фани тарихчилари” номли халқаро био-библиографик маълумотномага У. Каримов ҳақида маълумот киритилган. 1998 йилда Теҳронда “Мусулмон фани тарихи” бўйича ўтган II халқаро конференцияда Убайдулла Каримов Шарқ илмий меросини ўрганишдаги катта хизматлари учун шу анжуманнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. 

У.Каримов 1959 йилдан 1997 йилнинг 11 октябрига қадар (ҳаётининг сўнгги кунигача) Шарқшунослик институтида катта илмий ходим, бўлим мудири, етакчи ва бош илмий ходим лавозимларида қарийб 40 йил хизмат қилди. 

Убайдулла Каримов билим доираси кенг, сермаҳсул илмий изланишлар олиб борган академик олим эди. Унинг масъул муҳаррирлигида илм-фанимизни бойитадиган, ўрта асрлар тарихи, географияси, араб ва форс адабиёти тарихи, тилшунослик, табобат, доришунослик ва кимё тарихи, ўрта асрлардаги илмлар таснифига оид кўплаб илмий асарлар нашр қилинди. У.Каримов раҳбарлигида 4 та номзодлик ва 3 та докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди. 

2020 йил апрель ойида академик Убайдулла Каримов таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланиши режалаштирилган, бу санага бағишлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида анъанавий “Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги ХV илмий-амалий конференцияси” ўтказилиши белгиланган эди. Аммо, юртимиздаги карантин сабабли бу тадбирлар кейинга қолдирилди. У.И. Каримовнинг “Неизвестное сочинение ар-Рази “Книга тайны тайн” (Ар-Розийнинг номаълум “Сирлар сири китоби”) номли китоби биринчи марта ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этишга тайёрланмоқда.

Убайдулла Каримовнинг Шарқ табиий фанлари тарихи билан боғлиқ кенг қамровли илмий-тадқиқотлари ва китоблари дунёнинг етакчи илмий марказларида тан олинган. Олимнинг айниқса табобат, доришунослик ва кимё фанлари тарихини ўрганишдаги улкан хизматлари ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. Олим Шарқ фани тарихини чуқур ўрганиш ва тадқиқотлари билан бу соҳада ўзига хос илмий мактаб яратди.

Холмамат РАУПОВ,
тарих фанлари номзоди, доцент.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғ алломалардан ибрат олган устоз