Кейинги йилларда Наманган вилоятида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Наманганлик спортчилар ўтган 2024 йил ҳамда жорий 2025 йилнинг ўтган даврида республика миқёсида кўплаб мусобақаларда муносиб иштирок этди.

Бунинг замирида, албатта, яратилган шароитлар ва фидойиларнинг машаққатли меҳнати ётади. Соҳадаги амалга оширилган ишлар эришилган ютуқлар ва қолаверса режалар ҳақида Наманган вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Акрамжон Дадабоев қуйидагиларни сўзлаб берди.

Наманган жисмоний тарбия ва спорт бўйича республикада пешқадам, намуна сифатида эътироф этиб келинади. Юртимизда олийгоҳ, коллеж ва мактаблар ўртасидаги уч босқичли мусобақалар тизимига айнан вилоятда старт берилгани, ўз вақтида Наманган кетма-кет икки мартда “Республиканинг энг яхши спорт вилояти” номига муносиб кўрилгани бунинг ёрқин исботидир.

Бугунги кунда вилоятдаги 23 спорт таълим муассасаси, 16 спорт мактаби, тўртта ихтисослаштирилган спорт мактаби, Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, Учқўрғон тумани волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб интернати, Наманган футбол академиясида фаолият юритаётган тизим вакиллари айни хайрли анъаналарни шараф билан давом эттиришга астойдил бел боғлаган.

Бошқарма тизимидаги спорт мактабларида 69 мингдан зиёд спортчиларга бошчилик қилиб келаётган 1 минг 235 нафар  мураббийнинг машғулотлардан кўзланган мақсади халқаро миқёсдаги турли даражадаги турнирларда Ўзбекистон довруғини юксалтиришга қодир муносиб чемпионларни тарбиялашдир.

Бу борадаги узоқ истиқболга мўлжалланган дастурий режалар рўъёбга чиқиб, ўз самарасини бера бошлагани таҳсинга лойиқ. Айниқса, Франциянинг Париж шаҳри мезбонлик қилган XXXIII-ёзги Олимпия ва XVII-Паралимпия ўйинларида тўққиз нафар спортчимиз томонидан жами 11 та лицензия қўлга киритилди. 

Паралимпия ўйинларида иштирок этган Нурхон Қурбонова ва Толиббой Йўлдошев (пара енгил атлетика), Кумушхон Хўжаева (пара дзюдо) иккита олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалларига сазовор бўлди. Пара пауэрлифтинг бўйича қатнашган Рухшона Ўктамова ёшлар ўртасида жаҳон рекордини ўрнатди.

Сўнгги тўрт йил мобайнида давлат бюджетидан ажратилаётган маблағ 1,5 триллион сўмдан 3 триллион сўмга ошди. Масалан, 2021 йилда 110,4 миллиард сўм ажратилган бўлса, бу кўрсаткич 2024 йилда 196,8 миллиард сўмга етиб, 1,7 баробарга ошди. Охирги уч йилда саккизта янги спорт объекти қурилиб, мавжуд тўртта масканда реконструкция ишлари амалга оширилди. Маҳаллаларда спортни оммалаштириш мақсадида эса 83 та гўшада универсал, “Strret-Workout”, “Workout” сингари замонавий спорт майдончалари барпо этилди.

Эришилаётган ютуқларда вилоятда фаолият юритаётган 23 та олимпия спорт федерацияси ва битта адаптив спорт ассоциациясининг фаолияти ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Уларнинг тизимли ва натижадор ишлашига кўмаклашиш мақсадида вилоят ҳокимининг тегишли қарори асосида спортчилар йирик тадбиркорлар ҳамда ташкилот раҳбарларини раис сифатида бириктирилган.

Вилоятда жисмоний тарбия ва спорт оммавийлигини оширишга қаратилган 10 минг 366 та спорт тадбири ўтказилиб, улар орқали 1 миллион 90 минг нафар аҳоли, шундан 308 минг 207 нафари аёллар ва қизлар қамраб олинди. Шунингдек, “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларида 7-30 ёшли 835 минг 684 нафар ўғил-қиз спортга йўналтирилди. Мазкур мусобақаларда спортчилар томонидан 12 та олтин, 11 та кумуш ва 10 та бронза, жами 33 та медаль қўлга киритилиб, умумий ҳисобда республикада учинчи ўрин қайд этилди.

Хотин-қизларни спорт билан шуғулланишлари учун кенг имконият яратиш мақсадида “Наманган тажрибаси” сифатида ҳар бир шаҳар, туманда камида бештадан, жами 70 та аёллар спорт саломатлик марказлари ташкил этилди. Ҳозирда ушбу марказларга 2 минг 634 нафар аёл-қиз қамраб олинди.

Ўтган йилги муваффақиятлар жорий йилда ҳам давом этиш режалаштирилган. Бунда спорт мактабларида спорт гуруҳлари сони 4 минг 220 тага, шуғулланаётган спортчилар сони 69 минг 624 нафарга, мураббийлар сони 2 минг 303 нафарга етказилди. Адаптив спорт турларида эса гуруҳлар 139 тага, спортчилар эса 604 нафарга, мураббийлар 92 нафарга етди.

Биргина, шу йилнинг биринчи чорагида бўлиб ўтган 1 минг 316 спорт мусобақасида 150 минг 138 нафар аҳоли, шу жумладан, 63 мингга яқин хотин-қизлар иштирок этганлиги халқимиз орасида соғлом турмуш тарзи қарор топиб бораётганлигини англатади.

Жорий йил якунига қадар мўлжалланган режалар улкан. Биринчи навбатда, оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали  1 миллион 120 минг кишини қамраб, бунда аҳоли қамровини 38 фоизга оширилади. Адаптив спорт турлари бўйича ногиронлиги бўлган 3 минг 200 шахс спортга жалб қилинади. Спорт-таълим муассасаларида мунтазам шуғулланувчи ёшлар 43 мингга етказилади.

Шунингдек, спорт инфратузилмаси яхши ривожланмаган ҳамда олис ва чекка ҳудудларда жойлашган 28 та маҳаллада намунавий спорт майдончалари барпо этилади. Ҳар 10 та маҳаллада камида битта замонавий хусусий спорт клуби фаолияти йўлга қўйилади. Наманганнинг “ташриф қоғози” саналган 64-халқаро “Гуллар фестивали” доирасида эркин ва юнон рум кураши, қўл жанги, шахмат, теннис спорт турлари бўйича бир қатор нуфузли халқаро мусобақалар ташкил этиш режа қилинган.

Энг катта мақсад, 2028 йилда АҚШ мезбонлик қиладиган XXXIV-ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмалар сонини аввалги олимпиадаларга нисбатан оширишдир. Айни вақтда ўқ отиш спорт тури бўйича Муҳаммад Камолов ва Мухтасар Тоҳирова, юнон-рум кураши бўйича Шермуҳаммад Шарифжонов ва Арам Варданян йўлланма учун миллий терма жамоа таркибида нуфузли турнирга тайёргарлик кўрмоқда. Умуман олганда, дунё спортидаги биринчи рақамли ушбу мусобақада Наманган вилоятидан 7 та олимпия спорт туридан 15 нафар, саккизта адаптив спорт туридан 17 нафар спортчи лицензияларни қўлга киритиши режалаштирилган.

Вилоятда шаҳар, туман кесимида ҳар бир спорт мактаби бўйича аниқ мақсадларни ўз ичига олган уч йиллик дастур ишлаб чиқилиб, тегишли ҳудуд ҳокимлари масъуллиги белгилаб қўйилди. Унда асосан олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, спортда селекция ва таълим тизимини такомиллаштириш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш кўзда тутилган.

Оқилхон Дадабоев, ёзиб олди, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улкан марраларни кўзлаган Наманган