Мамлакатимизда пенсия ёшида бўлган нуроний-фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази ташаббуси билан Тошкент шаҳар судида узоқ йиллар давомида тизимда самарали меҳнат қилиб, нуроний ёшда бўлган фахрийлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
“Кексалар ҳафталиги” доирасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўлла-қувватлаш Маркази раҳбарияти, Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияснинг масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг аъзолари ва бошқалар иштирок этди, , дея хабар беради Суд тизими фахрийлари маркази матбуот хизмати.
“Биз бор жойда адолатсизликка ўрин йўқ”, “Ҳаётнинг қадрига ет” мавзуларида ташкил этилган тадбирда фахрий-судьяларнинг орттирган бой тажрибалари ёшларга ўрнак сифатида эсга олинди ва лавозимга янги тайинланганлар учун эса панд насиҳатга бой бўлган фикрлар айтилди.
Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА