Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида 12 ноябрь куни Иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Латвия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирда икки мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар, савдо-саноат, сармоя, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фан-таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат саноати, соғлиқни сақлаш, сайёҳлик, ахборот технологиялари, транспорт ва транспорт коммуникациялари, темир йўл, авиаташув, транзит, логистика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, комиссия ҳамраиси Элёр Ғаниев Ўзбекистон билан Латвия ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда, жумладан, савдо-иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий соҳаларда ҳам ривожланиб бораётганини, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил октябрь ойида Латвияга давлат ташрифи, Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг 2014 йил май ойида мамлакатимизга расмий ташрифи изчил тараққий этаётган ўзаро алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди.

Ўзбекистон билан Латвия ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга. Савдо-саноат, сармоя, транспорт ва юклар транзити, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сайёҳлик, стандартлаштириш, фан-таълим каби соҳалар бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган. Иқтисодиёт, савдо ва саноат соҳасида Ўзбекистон билан Латвия ўртасида энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилинган. Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олишга оид келишувлар амал қилмоқда.

Мамлакатларимиз савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш борасида улкан салоҳиятга эга. Ўзбекистон Латвияга юқори сифатли пахта толаси, мева-сабзавотлар, қайта ишланган нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар, рангли металл ва бошқа товарлар экспорт қилади. Латвия мамлакатимизга ускуналар, транспорт воситалари, денгиз маҳсулотлари, пластмасса етказиб беради, логистика хизмати кўрсатади. 2014 йилнинг апрель ойида Рига шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди. Савдо уйига мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган енгил саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми мунтазам ошмоқда. 2014 йилда бу кўрсаткич 245,7 миллион, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида қарийб 135 миллион долларни ташкил қилди. Ўзбекистонда Латвия сармояси иштирокида тузилган 32 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Улар мебелсозлик, нефтни қайта ишлаш, тўқимачилик, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, полиграфия, транспорт ва логистика, улгуржи савдо ва хизмат кўрсатиш каби соҳаларга ихтисослашган. Юртимизда Латвиянинг 16 компанияси ўз ваколатхонасини очган.

Ҳукуматлараро комиссия мажлисида Ўзбекистон ва Латвия ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада оширишдан, кенг кўламли савдо-иқтисодий, сармоявий ва илмий-техникавий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди. Мамлакатларимиз юклар транзити, логистика, транспорт ва транспорт коммуникациялари, илм-фан, сайёҳлик, хусусий тадбиркорлик каби соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш борасида катта салоҳиятга эга экани қайд этилди.

Латвия делегацияси Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий сиёсат самаралари, акциядорлик жамиятларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун яратилаётган шароитлар, “Навоий”, “Жиззах” ва “Ангрен” индустриал зоналаридаги имкониятлар билан таништирилди. Ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш учун мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш лозимлиги таъкидланди.

– Ўзбекистон Латвиянинг Марказий Осиёдаги энг муҳим ҳамкоридир, – деди Латвия Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақавий ривожланиш вазири, комиссия ҳамраиси Каспарс Герхардс. – Ўзаро ишонч ва манфаатдорликка асосланган ҳамкорлигимиз иқтисодиёт, савдо, транспорт, транзит, логистика, қишлоқ хўжалиги, стандартлаштириш, сайёҳлик каби кўплаб соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани бизни ғоят қувонтиради. Ўзбекистон ва Латвия ишбилармонларининг мунтазам учрашувлари ўзаро савдо-иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий алоқаларни янада кенгайтиришга, ҳамкорликнинг янги имкониятларини кашф этиш ва бизнес лойиҳаларини амалга оширишга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятидамиз.

Тадбирда ўзаро ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Латвия ишбилармонларининг Ўзбекистондаги инвестициявий муҳитга, акциядорлик жамиятлари фаолиятига қизиқиши ортиб бораётгани қайд этилди. Савдо, иқтисодиёт, сармоя, хусусий сектор, транспорт, транзит ва логистика, сайёҳлик каби йўналишлардаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш, экологик тоза технологияларни жорий этиш ва ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинди.

Шу куни Ўзбекистон ва Латвия ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ҳам бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг иқтисодий ва сармоявий салоҳияти, мавжуд имкониятлардан янада кенгроқ фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Фан ва техника, импорт-экспорт, юк ташиш, озиқ-овқат саноати соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, мамлакатимиздаги хусусийлаштириш жараёнига Латвия компанияларини кенг жалб этиш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳукуматлараро комиссия мажлиси