Украиналик қочқинлар сони беш миллиондан ошди
Украина ҳудудида сиёсий можаролар бошлангандан бери мамлакатни тарк этган қочқинлар сони беш миллиондан ошгани маълум бўлди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги хабар бермоқда.
“Euronews” тарқатган ахборотга кўра, Украина фуқаролари борган мамлакатлар орасида биринчи ўринда Польша турибди. У ерда 2,8 миллиондан ортиқ киши қабул қилинган.
– Чегарани кесиб ўтаётган қочқинлар сони кундан-кунга ортиб боряпти, – дейди БМТ қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги вакили Шабиа Манту.
– Тасаввур қилиб бўлмайди, одамлар уйини ташлаб кетаётгани ачинарли ҳолат. Эслатиб ўтамиз, Польшада қочқинларни қабул қилиш учун махсус марказлар мавжуд, уларнинг аксарияти аёллар ва болаларга мўлжалланган. У ерда яшаш учун шароит яхши бўлмаса ҳам, бошпана бўлиб турибди.