Украинага нечта қирувчи самолёт берилади?
Украина Нидерландиядан олтита F-16 қирувчи самолётини олди, деб ёзди “Times” газетаси манбаларга таяниб.
Нашр тарқатган маълумотга кўра, тез орада Украина Даниядан ҳам F-16 жанговар самолётларини олади.
Аввалроқ “Блумберг” агентлиги НАТО ажратган бир неча қирувчи самолёт Украинага етиб келганини ошкор қилганди. Британияда чиқадиган “Telegraph” газетаси эса украиналик учувчилар янги самолётда илк парвозни амалга оширгани ҳақида ёзди.
Ўз навбатида, Бельгия ташқи ишлар вазири Ажа Лябиб ҳам шундай учоқларнинг 30 таси 2028 йилгача Киевга етказилишини маълум қилиб, дастлабки тўплам жорий йил юборилиши кераклигини қўшимча қилган.