Украинадаги элчихонамиз Киевга қайтди
Бугун, 22 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев шаҳридаги иш фаолиятини тўлиқ тиклади.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилди.
Саволлар юзасидан элчихонага Киев шаҳри, Володимирска кўчаси, 16, 01901 манзили бўйича мурожаат қилиш мумкинлиги айтилган.
Электрон почта: embassy@uzbekistan.org.ua, Телефон рақамлари: +380 44 501 50 00, +380 44 501 41 81 (умумий саволлар), +380 44 501 41 82 ва +380 44 501 41 83 (консуллик бўлими).
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 14 март куни пойтахт Украинада сиёсий вазият кескинлашгани боис элчихонамиз вақтинча Львов шаҳрига кўчирилган эди.
ЎзА