Украина коронавирус устидан қачон ғалаба қозонади?
Украина соғлиқни сақлаш вазири Максим Степанов мамлакат коронавирус устидан ғалаба қозониши муддатини айтди. “Гордон” порталида айтилишича, у муваффақиятни вакцинация билан боғлаган. Унингча, катта ёшдаги 70 фоиз аҳоли эмланиши лозим. “Ишончим комилки, буни уддалаймиз ва шу йилнинг охиригача коронавирус устидан ғолиб бўламиз”, деди Степанов.
Эслатиб ўтамиз, украин тиббиётчилари 7 апрелда мамлакатда антирекорд қайд этилгани, 481 нафар бемор касаллик қурбони бўлганини маълум қилганди.