Жаҳон банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонасида Ўзбекистон ҳукуматига углерод бозорида иштирок этишда кўмаклашиш лойиҳаси юзасидан музокаралар ўтказилди.

Унда қайд этилганидек, Жаҳон банки Углерод активлари трансформатив фонди (TCAF) билан ҳамкорликда 2020 йил декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳукуматига углерод бозорида иштирок этишда кўмаклашиш лойиҳаси доирасида 45 миллион долларлик маблағларни 2024-2028 йиллар давомида жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда.  

TCAF – Жаҳон банкнинг траст фонди бўлиб, мамлакатларнинг углерод нархини бозорга чиқариш ва хусусий секторга паст углеродли технологияларга сармоя киритишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.  

Ўз навбатида, мамлакатда энергия ресурсларининг тариф ислоҳотларини амалга ошириш натижасида қисқартирилаётган иссиқхона газлари савдосини йўлга қўйиш лойиҳаси иккита компонентни ўз ичига олади. 1-компонент бўйича камайтирилган эмиссияни сотиб олиш шартномаси доирасида иссиқхона газлари углерод савдоси симуляцияси сифатида Жаҳон банкига ўтказилиб, Ўзбекистонга қайтарилади. 2-компонент бўйича юмшатиш натижаларини сотиб олиш шартномаси доирасида қисқартирилаётган иссиқхона газларини халқаро углерод савдоси амалга оширилади.  

Шу билан бирга, Жаҳон банки томонидан институционал салоҳиятни ривожлантириш, иссиқхона газ эмиссиясини назорат қилиш инфратузилмасини яратишга қаратилган техник кўмак ажратилиши ҳам белгиланган.  

Музокаралар давомида лойиҳа доирасида Жаҳон банки ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ўртасида имзоланиши режалаштирилаётган ERPA, MOPA ва Қабул қилувчи давлат шартномаси ҳужжатлари кўриб чиқилди ва мазкур ҳужжатлар юзасидан муҳокамалар ўтказилди.  

Музокаралар якунида Жаҳон банки делегацияси ва Ўзбекистон делегацияси ўртасида тегишли баённома имзоланди.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Углерод бозорида иштирок этишда кўмаклашиш лойиҳаси доирасида 45 миллион доллар жалб қилинади