UCI раҳбари қайта сайланди
Халқаро велосопедчилар уюшмасига аъзо бўлган давлатлар сони 201 тага етди.
Бельгиянинг Левен шаҳрида Халқаро велосопедистлар уюшмаси(UCI)нинг конгресс йиғилишида велоспорт ташкилотининг амалдаги раҳбари Дэвид Лаппартьент иккинчи муддатга уюшма президентлигига сайланди.
Конгресс йиғилиши айни кунларда Бельгияда катта(шоссе) йўлларда ўтказилаётган жаҳон чемпионати билан бир муддатда ташкил этилди.

Йиғилиш давомида UCIниннг вице-президентлари ҳам сайланди. Уюшма ижроия қўмитаси томонидан бўлиб ўтган овоз бериш натижаларига кўра, мисрлик Муҳаммад Вагих Аъзам, чехиялик Катерина Нэш, италиялик Энрика делла Каса ва ББАлик Усама Аҳмад Абдулла 2025 йилга қадар UCI вице-президентлари сифатида фаолият кўрсатадиган бўлишди, дея хабар тарқатмоқда Халқаро олимпия қўмитаси сайти.
Шунингдек, конгрессда UCIга аъзоликка номзодларнинг аризалари кўриб чиқилди. Экватордаги Гвинея, Соломон ороллари мамлакати, Жанубий Судан и Ватикан велоспорт федерациялари ҳисобига UCIга аъзо давлатлар сони 201 тага етгани йиғилишда эълон қилинди.
Т. Рўзиев.
ЎзА