ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Бухоро вилояти маданият ва саънат соҳаси вакиллари ва ёш ижодкорлар билан учрашди.
Учрашувда маданият бошқармаси тизим ташкилотлари раҳбарлари, соҳада фаолият юритаётган ходимлар, ҳамда Бухоро давлат университети маданият ва санъат йўналишида таҳсил олаётган табала-ёшлар, кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
[gallery-20937]
Ижодий учрашув самимий руҳда ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон давлат филармонияси ва Ўзбек миллий мақом санъати маркази вилоят бўлинмаларининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот-концерти тингланди ва сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, вазир ўринбосари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар мулоқоти” ташкил этилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА