Учқун Қуронбоев – Паралимпия ўйинлари ғолиби!
"Токио-2020" ёзги паралимпия ўйинларида пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида 66 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Учқун Қуронбоев иштирокидаги финал баҳси ўз якунига етди.
Маҳоратли спортчимиз финал баҳсида испаниялик Серхио Ибанезга қарши кураш олиб борди. Муросасиз кечган беллашувда ҳамюртимиз қўшимча вақтда ғалаба қозонди ва паралимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. Финалгача бўлган беллашувларда Учқун Япония ва Украина вакилларини мағлубиятга учратган эди.
Т. Рўзиев, ЎзА